12 910.150 so‘m

decrease

-14.770

14 660.770 so‘m

increase

40.100

159.780 so‘m

decrease

-0.160

12 910.150 so‘m

decrease

-14.770

1 кун аввал
Бозор

Олтин нархи яна кўтарилмоқда

Жумладан, жаҳон бозорида олтин нархи бир троя унция учун $3 400 дан ошди. Бунинг натижасида эса Ўзбекистонда Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган олтин қуймалари нархи ҳам кўтарилди.

Олтин нархи яна кўтарилмоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

Жаҳон бозорида олтин нархи яна ошмоқда. 2025 йил 7-май куни бир унция олтин нархи $3 422 га етди. Хабар нашр қилинаётган пайтда қимматбаҳо металл $3 385 дан савдо қилинмоқда

Мутахассислар бу вазиятни АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан олиб борилаётган тажовузкор савдо сиёсати билан боғламоқда.

Геосиёсий ва иқтисодий ноаниқлик кучайган бир пайтда, кўплаб йирик инвесторлар фонд биржалари каби хавфли бўлган активлар ўрниге, анъанавий тарзда "хавфсиз бандаргоҳ" ҳисобланган олтинга сармоя йўналтиришни бошлади. Бу эса олтин нархининг кескин кўтарилишига олиб келди.

Ўзбекистондаги нархлар

Глобал бозор тенденцияси Ўзбекистон ички бозорида ҳам акс этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий маълумотларига кўра, 2025 йил 7-май ҳолатига 1 грамм олтин нархи 1 447 010 сўмни ташкил этмоқда. Банклар орқали сотилаётган ўлчовли қуйма олтин қуйидаги нархларда таклиф этилмоқда:

  • 5 грамм — 7 235 000 сўм
  • 10 грамм — 14 470 000 сўм
  • 20 грамм — 28 940 000 сўм
  • 50 грамм — 72 350 000 сўм
  • 100 грамм — 144 701 000 сўм

Олтин қуймаларини банклардан сотиб олиш имконияти мавжуд. Банкларнинг манзиллари ва батафсил маълумотларни Марказий банк расмий сайтидан топиш мумкин.


Аввалроқ, Goldman Sachs ўз прогнозини янгилаб, олтин нархи йил якунига қадар $3 700 га етишини маълум қилган эди. Банкнинг таъкидлашича, АҚШ иқтисодиётида рецессия (инқироз) эҳтимоли 45 фоизни ташкил қилади. Агар бу сценарий амалга ошса, олтин нархи бундан ҳам юқорига кўтарилиши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+