12 165.240 so‘m

decrease

-25.190

14 330.650 so‘m

decrease

-32.110

159.420 so‘m

decrease

-2.670

12 165.240 so‘m

decrease

-25.190

26 январь, 10:22
Бозор
755

Олтин нархи тарихда илк бор 5 000 долларга етди

26 январь куни қимматбаҳо металлнинг бир унцияси илк бор 5 000 долларга етди. Ушбу ўсиш Ўзбекистон бозорида ҳам акс этиб, 1 грамм соф олтин нархи 2 млн сўмдан, 5 граммли қуйманинг нархи эса 10 млн сўмдан ошди.

Олтин нархи тарихда илк бор 5 000 долларга етди
Фото: AI/Pinkod.uz

Жаҳон ва Ўзбекистон бозорларида олтин нархлари кетма-кет рекордларни янгилашда давом этмоқда. 

26 январь куни жаҳон биржаларида олтиннинг бир унция учун нархи тарихда илк бор 5 000 долларга етди. 

Савдолар давомида энг юқори кўрсаткич 5 093 долларни ташкил этди. Хабар тайёрланаётган пайтда қимматбаҳо металл 5 061 доллар атрофида савдо қилинмоқда.

Ўзбекистонда олтин нархлари

Жаҳон бозоридаги рекорд ўсиш Ўзбекистон ички бозорида ҳам акс этди. 26 январь куни Марказий банк томонидан сотиладиган олтин қуймалари нархи ҳам тарихий максимумни қайд этди. Ҳозирда 1 грамм соф олтин нархи 2 007 280 сўмни ташкил этмоқда. Дам олиш кунлари давомида нарх 2,49 фоизга ошди.

Оғирлиги 5 грамм бўлган олтин қуймаси 10,036 миллион сўмга баҳоланмоқда. 

Сотиш ва сотиб олиш бўйича батафсил нархлар қуйида: 

Маълумотларга кўра, маҳаллий бозорда олтин нархи январь ойининг бошидан буён 15,9 фоизга ошган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+