12 136.920 so‘m

increase

14.850

14 191.700 so‘m

increase

4.030

159.990 so‘m

increase

3.600

12 136.920 so‘m

increase

14.850

7 соат аввал
Бозор
64

Олтин нархи тарихда илк бор 4 950 доллардан ошди

23 январь куни бир унция олтин 4 950 доллардан ошди. Нархлар психологик аҳамиятга эга бўлган 5 000 долларлик маррага яқинлашмоқда. Ўзбекистонда ҳам олтин қуймалари нархи кетма-кет учинчи кун рекорд ўрнатди. 

Олтин нархи тарихда илк бор 4 950 доллардан ошди
Фото: AI/Pinkod.uz

Жаҳон бозорида 23 январь куни олтин нархи тарихда илк бор бир унция учун 4 950 доллардан ошиб, навбатдаги рекордни қайд этди. Савдо сессиялари давомида қимматбаҳо металл нархи 4 966 долларгача (бир грамм – $159,35) кўтарилди. Хабар тайёрланаётган пайтда эса олтин бир унцияси 4 956 доллардан сотилмоқда.

Шу тариқа олтин нархи психологик аҳамиятга эга бўлган 5 000 долларлик маррага жуда яқинлашди.

Ўзбекистонда ҳам олтин нархлари рекорд янгилади

Жаҳон бозоридаги кескин қимматлашув Ўзбекистонда олтин қуймалари нархига ҳам бевосита таъсир кўрсатди. Натижада қуймалар нархи кетма-кет учинчи кун рекорд даражани янгилади.

Ҳозирда бир грамм тоза олтин нархи 1 миллион 959 минг сўмни ташкил этмоқда. Беш граммли олтин қуймасининг нархи эса 9 миллион 793 минг сўмга етди. 

Қуймалар сотиш ва қайта сотиб олиш нархлари қуйидагича:

Мавзуга алоқадор:

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+