12 021.610 so‘m

decrease

-38.170

14 092.930 so‘m

decrease

-36.310

150.440 so‘m

increase

0.370

12 021.610 so‘m

decrease

-38.170

20 соат аввал
Бозор
36

Олтин нархи 2026 йил охиригача $4 900 га етиши мумкин — Goldman Sachs

Goldman Sachs прогнозига кўра, марказий банклар талаби ва фоиз ставкаларининг пасайиши фонида 2026 йил охирига бориб олтин нархи унцияси $4 900 га етади. Нефть бозорида эса ортиқча таклиф сабаб Brent маркали нефть нархи ўртача $56/баррелгача пасайиши кутилмоқда.

Олтин нархи 2026 йил охиригача $4 900 га етиши мумкин — Goldman Sachs
Фото: AI/Pinkod.uz

Жаҳоннинг йирик инвестициявий банки Goldman Sachs 2026 йилда ҳам олтин нархлари кўтарилишини таҳмин қилмоқда. Банкга кўра, олтин нархи марказий банклар томонидан барқарор харидлар ва АҚШ Федерал резерв тизими фоиз ставкаларини пасайтириши фонида ошишда давом этади. 

Банкнинг асосий сценарийсида 2026 йил декабрига келиб олтин бир унцияси $4 900 га етади, бу ҳозирги даражадан тахминан 14 фоиз юқори. Агар хусусий инвесторлар ҳам олтинни фаолроқ сотиб ола бошласа, нарх бундан ҳам юқорироқ бўлиши мумкин. Шу сабаб Goldman олтин бўйича узоқ муддатли инвестицияни тавсия қилмоқда.

Хабар тайёрланаётган пайтда, олтиннинг бир троя унцияси нархи $4,324.20 атрофида савдо қилинмоқда. Ўзбекистон банкларидаги Марказий банк томонидан чиқарилган олтин қуймалари нархи эса қуйидагича:

Мис бозорида эса 2026 йилда кескин ўсиш эмас, балки барқарорлашув кутилмоқда. Нархлар ўртача $11 400/тонна атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда. Шунга қарамай, Goldman мисни энг истиқболли саноат металлари қаторида кўради. Бунинг сабаби — электрификация жараёнлари мисга бўлган талабни доимий равишда оширмоқда, конлар орқали таклиф эса чекланган.

Нефть бозорида эса аксинча, босим сақланиб қолади. Goldman Sachs 2026 йилда Brent нефти ўртача $56, WTI эса $52/баррелгача тушишини кутмоқда. Агар йирик таъминот узилишлари ёки ОПЕК томонидан кескин ишлаб чиқариш қисқартирилиши бўлмаса, бозорни мувозанатлаш учун арзонроқ нефть талаб этилади. Банк нефть нархлари энг паст даражага 2026 йил ўрталарида етишини тахмин қилмоқда.

Шу билан бирга, 2026 йил охиридан бошлаб нефть нархлари аста-секин тиклана бошлайди. 2027 йилда бозорда тақчиллик пайдо бўлиши кутилаётгани сабабли, узоқ муддатда нархлар қайта ўсишга ўтади. Goldman прогнозига кўра, 2028 йил охирига келиб Brent нефти $80, WTI эса $76/баррель даражасига етади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+