11 940.700 so‘m

decrease

-69.220

13 839.270 so‘m

decrease

-94.640

147.400 so‘m

decrease

-0.400

11 940.700 so‘m

decrease

-69.220

7 соат аввал
Бозор
20

Октябрь ойида Ўзбекистонда автомобиль савдоси кескин ошди

Октабр ойида Ўзбекистонда автомобиль савдоси сезиларли фаоллашди. Умумий савдо ҳажми 112,5 минг донага етиб, ойлик ўсиш 11%ни ташкил қилди. Энг катта ўсиш Наманган, Жиззах ва Бухоро вилоятларида кузатилди.

Октябрь ойида Ўзбекистонда автомобиль савдоси кескин ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилига кўра, октябрь ойида республика бўйича барча турдаги автотранспорт воситалари савдоси 112,5 минг донага етди. Бу кўрсаткич сентябрга нисбатан 11% юқори бўлиб, савдо фаоллиги барча асосий сегментларда ортгани қайд этилди.

Енгил автомобиллар бозори (бирламчи ва иккиламчи сегментлар) умумий ҳисобда 95,4 минг донага тенг бўлиб, ойлик ўсиш 12,7%ни ташкил этди. Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш Наманган, Жиззах ва Бухоро вилоятларида кузатилиб, бу ҳудудларда савдолар 20%дан зиёд ошган. Аксинча, Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида савдо фаоллиги бироз пасайган.

Бирламчи автомобиль бозори

Октябрь ойида бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси қарийб 19%га ошиб, қўшимча 6 минг дона автомобилнинг сотилишига олиб келди. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сегментида савдолар 33,4 минг донага етиб, сентябрь ойига нисбатан 22% ўсиш қайд этилди. Янги хорижий автомобиллар бозори эса барқарор ўсишни кўрсатиб, 1,1%лик ўсиш билан 4,5 минг донани ташкил этди.

Иккиламчи автомобиль бозори

Иккиламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси ой давомида 9%га ошиб, 57,4 минг донага этди. Бу сегментда электромобиллар савдоси сезиларли даражада фаоллашиб, 3 минг донадан ошди ва ойлик ҳисобда 15,2% ўсди. Йиллик солиштирганда эса электромобиль савдолари 2,3 баробар кўп экани қайд этилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+