12 022.920 so‘m

increase

52.250

13 843.190 so‘m

increase

94.880

148.140 so‘m

increase

0.550

12 022.920 so‘m

increase

52.250

1 кун аввал
Иқтисодиёт
55

ОКМК 9 ойда қарийб 700 млн доллар соф фойда олди

ОКМКнинг соф фойдаси 8,3 триллион сўм ёки тахминан 694 миллион долларни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,1 фоизга ёки 2,16 триллион сўмга кўпроқдир.

ОКМК 9 ойда қарийб 700 млн доллар соф фойда олди
Фото: AI / Pinkod.uz

Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) 2025 йил январь-сентябрь ойларига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, компания соф фойдасида сезиларли ўсиш қайд этилган.

2025 йилнинг 9 ойида ОКМКнинг маҳсулот ишлаб чиқариш даромадлари 34,8 триллион сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,7%га ошган. Маҳсулот реализацияси учун кетган харажатлар 14,9 триллион сўмни ташкил қилган. Компания тўлаган солиқлар эса икки баробар ошиб, 6,3 триллион сўмни ташкил этди.

Барча харажатлар ва солиқлар ҳисобга олгач, ОКМКнинг соф фойдаси 8,3 триллион сўм ёки тахминан 694 миллион долларни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,1%га ёки 2,16 триллион сўмга кўпроқдир.


Аввалроқ Pinkod Ўзбекистондаги икки йирик кон 2024 йилда энг кўп олтин ишлаб чиқарган конлар рўйхатига киргани ҳақида ёзган эди. Mining.com ҳисобларига кўра, Мурунтов конида 2024 йил давомида қарийб 2,7 миллион унция олтин қазиб олиниб, иккинчи ўринни эгаллаган, Олмалиқ кони эса бешинчи ўринда қайд этилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+