12 705.790 so‘m

increase

59.230

14 704.410 so‘m

increase

243.070

159.200 so‘m

decrease

-1.680

12 705.790 so‘m

increase

59.230

1 кун аввал
Банк

Octobank 13 июндан бошлаб Humans карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатади

Бунга Humans томонидан шартномавий мажбуриятларнинг мунтазам равишда бузилиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Шунингдек, айни вақтда Тошкент туманлараро иқтисодий судида Octobank томонидан Humans’га нисбатан 500 миллиард сўмлик даъво иши кўриб чиқилмоқда.

Маълумот ўрнида, Octobank ва Humans ўртасидаги молиявий хизматлар бўйича ҳамкорлик 2020 йилдан бери давом этиб келган эди.

Octobank 13 июндан бошлаб Humans карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатади
Фото: AI / Pinkod.uz

Octobank АЖ 2025 йил 13 июнь куни соат 18:00 дан бошлаб HUMANS МЧЖ билан ўзаро ҳисоб-китоблар (клиринг) ва молиявий хизматлар доирасида чиқарилган банк карталари орқали операцияларни амалга оширишни тўхтатишини эълон қилди.

Банк баёнотига кўра, ушбу қарор HUMANS МЧЖ томонидан шартномавий мажбуриятларни доимий равишда бузиши ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўланмаслиги сабабли қабул қилинган.

Маълумот учун, 2020 йилдан буён томонлар ўртасида молиявий хизматлар кўрсатиш бўйича ҳамкорлик келишуви амал қилиб келган бўлиб, унда Octobank АЖ (аввалги Ravnaqbank) ҳамкор сифатида иштирок этган. Банк ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарганини билдирган, аммо "HUMANS" томонидан клиринг операциялари бўйича қарздорлик ҳалигача қопланмаган.

Ҳозирда Тошкент туманлараро иқтисодий судида Octobank АЖ томонидан HUMANS МЧЖга нисбатан 500 миллиард сўмдан ортиқ суммадаги қарзни ундириш ва етказилган зарарни қоплаш юзасидан даъво иши кўриб чиқилмоқда.

Банк томонидан таъкидланишича, ҳамкорликни тугатиш Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, банк мижозларини хабардор қилиб ўтишича, амалдаги "Humans" кобренд карталаридаги пул маблағлари HUMANS молиявий сервисидаги шахсий ҳисобварақларга ўтказилади. Бу маблағлар билан боғлиқ барча операциялар ва қолдиқлар энди фақат HUMANS МЧЖ ҳисобварағида юритилади.

Мижозлар ўз маблағларини қайтариб олиш зарурияти туғилганда, тўғридан-тўғри HUMANS МЧЖга мурожаат қилишлари керак бўлади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+