12 010.430 so‘m

increase

14.290

14 088.230 so‘m

increase

37.150

151.250 so‘m

increase

2.710

12 010.430 so‘m

increase

14.290

4 соат аввал
Бозор
35

Ноябрь ойида автомобиль бозорида савдолар ҳажми 6 фоизга ўсди

Ноябрь ойида Ўзбекистонда автотранспорт воситалари савдоси 101,1 минг донани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга юқори. Асосий ўсиш бирламчи автомобиль бозори ҳиссасига тўғри келди.

Ноябрь ойида автомобиль бозорида савдолар ҳажми 6 фоизга ўсди
Фото: AI/Pinkod.uz

Ноябрь ойида автотранспорт воситаларининг барча тоифалари бўйича жами савдолар ҳажми 101,1 минг донани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга юқори. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида маълум қилинган.

Ҳудудлар кесимида енгил автомобиллар савдоси ўсиш суръатлари бўйича Тошкент шаҳри (+33,7 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикаси (+8 фоиз) етакчи бўлди.

Бирламчи автомобиль бозорида ноябрь ойида енгил автомобиллар савдоси йиллик ҳисобда 15 фоизга ошди. Натижада, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 4,4 мингта автомобиль кўпроқ сотилди.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар сегментида реализация ҳажми тахминан 30 минг донани ташкил этиб, йиллик ҳисобда 13,6 фоизга ўсди. Хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси эса қарийб 5 минг донага етди ва ўтган йил ноябрига нисбатан 22,5 фоизга юқори кўрсаткич қайд этилди.

Иккиламчи автомобиль бозорида эса ноябрь ойида тахминан 52 мингта фойдаланилган енгил автомобиль сотилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга кам.

Шу билан бирга, пойтахтда фойдаланилган автомобиллар савдоси сезиларли даражада фаоллашди: реализация ҳажми 1,4 баробарга ошиб, ўтган йил ноябрига нисбатан 3,4 мингта автомобилга кўпайди.

Бундан ташқари, иккиламчи бозорда электромобиллар савдоси йиллик ҳисобда 1,8 баробарга ошди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+