11 823.690 so‘m

increase

45.170

13 797.060 so‘m

increase

63.310

139.740 so‘m

increase

0.780

11 823.690 so‘m

increase

45.170

36 дақиқа аввал
Банк
52

Навфал Пўлатов Асакабанк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди

У бунга қадар банк бош офисининг Юридик департаментига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Навфал Пўлатов Асакабанк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди

Бу ҳақда Bankxabar Telegram канали хабар берди.

Навфал Пўлатов 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1993 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2006 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий бизнес мактабини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос, банк ва молия йўналишида магистр даражасига эга.

Пўлатов меҳнат фаолиятини 1993 йилда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида бошлаган. Кейинчалик Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда маҳаллий ва хорижий компанияларда ишлаган.

У 1999–2000 ва 2005–2012 йилларда Асакабанкнинг юридик тузилмаларига раҳбарлик қилган. 2018–2021 йилларда Ўзмиллийбанк Юридик хизмати департаменти директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2021 йил 1 февралдан буён Пўлатов Асакабанк бош офиси Юридик департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+