11 997.830 so‘m

increase

18.190

13 967.870 so‘m

increase

66.700

167.310 so‘m

decrease

-0.210

11 997.830 so‘m

increase

18.190

09 апрель, 18:36
Банк
308

Музроб Мамараимов Open Bank бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Open Bank АЖ 19 мартдаги қарорига кўра, Музроб Мамараимов банк бошқаруви раиси ўринбосари – бошқарув аъзоси лавозимига тайинланди. Бунга қадар у банкнинг чакана банк хизматлари бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган

Музроб Мамараимов Open Bank бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Open Bank АЖ Кузатув кенгашининг 19 март куни бўлиб ўтган йиғилиши қарорига мувофиқ банк раҳбариятида ўзгариш юз берди. 

Унга кўра, Музроб Зухриддинович Мамараимов “Open Банк” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари – Бошқарув аъзоси лавозимига 3 йил муддатга сайланди.

Қайд этилишича, у лавозимига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан расман келишилгандан сўнг киришади.

Музроб Мамараимов бунга қадар банкнинг чакана банк хизматлари бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган. Аввалроқ эса у 2019–2020 йилларда Агробанк тизимида турли лавозимларда, жумладан раис ёрдамчиси ҳамда чакана банк иши бўйича мутахассис сифатида ишлаган.

Маълумот учун, Smart Bank 2025 йилда ўз номини Open Bank деб ўзгартирган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+