12 002.930 so‘m

decrease

-1.550

13 156.410 so‘m

increase

0.700

146.740 so‘m

increase

0.180

12 002.930 so‘m

decrease

-1.550

1 соат аввал
Иқтисодиёт
82

Муддатли тўловга савдо қилувчи айрим корхоналар Марказий банкда рўйхатдан ўтиши мумкин

Талаб бир чоракда 500 млн сўмдан ортиқ савдо қилган ва айланмасининг камида ярми бўлиб-бўлиб тўлаш ҳиссасига тўғри келган корхоналарга татбиқ этилиши мумкин. Лойиҳа тасдиқланса, янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

Муддатли тўловга савдо қилувчи айрим корхоналар Марказий банкда рўйхатдан ўтиши мумкин

Марказий банк товар истеъмол кредити берувчи қайси ташкилотлар ҳисоб рўйхатидан ўтиши кераклигини белгиловчи низом лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат 1 декабргача жамоатчилик муҳокамасида бўлади. Лойиҳа тасдиқланса, янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

Корхоналар муддатли тўлов улушини ҳар чорак якунида мустақил ҳисоблайди. Ҳисоб-китобга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган товарлар, ишлар ва хизматлар қиймати ҳамда улардан олинган фоизли даромадлар киритилади. 

Ҳар иккала мезонга жавоб берган корхона кейинги ойнинг 20-санасигача Марказий банкка ариза ва ҳужжатларни топшириши керак бўлади.

Солиқ қўмитаси ҳам бундай корхоналарни электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн касса чеклари асосида аниқлайди. Қўмита маълумотларни чорак якунидан кейинги ойнинг 15-санасигача Марказий банкка юборади. 

Регулятор уларни беш иш куни ичида кўриб чиқади ва зарур ҳолларда қўшимча маълумот сўрайди. У кредит бюролари маълумотларидан ҳам фойдаланиши мумкин.

Лойиҳага кўра, мезонларга жавоб берган корхонанинг ҳисоб рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритиши низом талаблари бузилиши ҳисобланади. Банклар ва микромолия ташкилотлари эса Марказий банкни хабардор қилиш орқали реестрга киритилади.

Лойиҳа президентнинг 14 августдаги қарори асосида ишлаб чиқилган. Қарорда 2027 йилдан муддатли тўлов операторлари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.

Бу хизматда оператор харид ҳақини сотувчига тўлайди, харидор эса пулни операторга устама билан бўлиб-бўлиб қайтаради. Лойиҳадаги 500 млн сўмлик айланма ва 50 фоизлик улуш мезонлари эса харидорга товар, иш ёки хизмат ҳақини бевосита бўлиб тўлаш имконини берадиган корхоналарга тегишли.

Президент қарорига кўра, оператор орқали тузиладиган муддатли тўлов шартномасининг қиймати 250 БҲМдан, яъни ҳозирги ҳисобда 110 млн сўмдан ошмаслиги керак. 

Истеъмолчининг тўлов муддати 12 ойгача бўлади. Воситачилик ҳақи, жарима ва пеняларни ҳам ўз ичига оладиган қўшимча тўловлар йилига муддатли тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+