11 968.590 so‘m

increase

16.350

14 020.010 so‘m

increase

56.210

147.740 so‘m

decrease

-0.070

11 968.590 so‘m

increase

16.350

2 кун аввал
Иқтисодиёт
103

MobiUz компаниясини сотиб олиш учун уч нафар талабгор рақобатлашмоқда

Давлат активларини бошқариш агентлиги MobiUz (Universal Mobile Systems) компаниясини хусусийлаштириш жараёнида мажбуриятли таклифлар босқичининг навбатдаги натижаларини эълон қилди. Унга кўра, энг юқори харид қиймати ва битим шартлари бўйича энг рақобатбардош таклифларни тақдим этган уч нафар талабгор саралаб олинди.

MobiUz компаниясини сотиб олиш учун уч нафар талабгор рақобатлашмоқда
Фото: AI/Pinkod.uz

Давлат активларини бошқариш агентлиги MobiUz (Universal Mobile Systems) компаниясини хусусийлаштириш жараёни доирасида мажбуриятли таклифлар босқичининг навбатдаги натижалари эълон қилинди.

Дастлаб мажбуриятсиз таклифлар босқичида 10 нафар талабгор саралаб олинган бўлиб, кейинги босқичда уларнинг 7 нафари мажбуриятли таклифлар бериш ҳуқуқига эга бўлди. Ушбу босқич якунларига кўра, энг юқори харид қиймати ва битимнинг муҳим шартлари бўйича энг рақобатбардош таклифларни билдирган 3 нафар талабгор аниқланди.

Мажбуриятли таклифлар босқичида иштирокчиларга компаниянинг молиявий, солиқ ва юридик фаолиятига оид кенг қамровли таҳлилий маълумотлар жойлаштирилган виртуал маълумотлар хонасидан фойдаланиш имконияти яратилди. Шунингдек, улар МобиУзънинг операцион фаолияти билан яқиндан танишиш, компания раҳбарияти билан учрашиш ҳамда қизиқтирган масалаларни муҳокама қилиш ҳуқуқига эга бўлди.

Бундан ташқари, талабгорлар компанияни сотиб олиш ва унинг келгусидаги фаолияти бўйича асосий шартларни белгиловчи битимни имзолади.

Аниқланган уч нафар талабгорга ўз таклифларини янада такомиллаштириш учун 2026-йил 23-январ куни соат 23:59 га қадар қўшимча муддат берилди.


9 июн куни Давлат активларини бошқариш агентлиги Universal Mobile Systems (Mobiuz) компанияси устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёнини бошлаганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Mobiuz мобил алоқа операторини 300 млн долларга сотишни режалаштирмоқда. Bloomberg манбаларининг маълум қилишича, жараёнга Яқин Шарқ ва Европадан инвесторлар жалб қилиниши мумкин.

Шунингдек, агар Mobiuz бошқа операторлар билан бирлашиш эҳтимоли юзага келса, давлат потенциал харидорни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+