12 021.320 so‘m

decrease

-20.730

13 734.360 so‘m

decrease

-10.440

157.640 so‘m

increase

2.610

12 021.320 so‘m

decrease

-20.730

20 дақиқа аввал
Банк
57

Миллий банкдан “Капиталбанк”кача: Moody’s 16 та Ўзбекистон банки рейтингини қайта кўриб чиқди

Moody’s Ўзбекистон суверен рейтинги Ba2 даражасига оширилганидан кейин мамлакатдаги 16 та банк рейтингини қайта кўриб чиқди. Улар орасида Миллий банк, Агробанк, SQB, Халқ банки, Капиталбанк, Hamkorbank ва Ipak Yo‘li bank бор. Агентлик қарорни банклар учун операцион муҳит яхшилангани, иқтисодий ўсиш барқарорлиги ва давлатнинг банк тизимини қўллаб-қувватлаш салоҳияти ошгани билан изоҳламоқда.

Миллий банкдан “Капиталбанк”кача: Moody’s 16 та Ўзбекистон банки рейтингини қайта кўриб чиқди

Moody’s Ratings Ўзбекистон суверен рейтинги Ba2 даражасига оширилганидан кейин мамлакатдаги 16 та банк бўйича рейтинг ҳаракатларини амалга оширди. 

Агентлик буни банклар фаолият юритаётган муҳит яхшилангани, иқтисодий ўсиш барқарорлиги ва давлатнинг банк тизимини қўллаб-қувватлаш салоҳияти ошгани билан изоҳлади.

Агентлик 1 июль куни эълон қилган релизида Ўзбекистон банк сектори бўйича макропрофил “Weak-” даражасидан “Weak” даражасига яхшиланганини қайд этди. Moody’sга кўра, банк назорати ва тартибга солиш тизимидаги ривожланишлар, институтларнинг мустаҳкамланиши ҳамда иқтисодий-фискал прогнозларнинг яхшиланиши банклар учун умумий рискларни камайтиради.

Moody’s Ўзбекистон иқтисодиёти охирги уч йилда ўртача 6,5 фоиз атрофида ўсганини, ўрта муддатда эса ўсиш 6–6,3 фоиз атрофида сақланишини кутмоқда. Агентлик фикрича, иқтисодий ўсиш ва инфляциянинг мўътадиллашуви кредитларга талабни қўллаб-қувватлайди ҳамда банк мижозларининг кредитга лаёқатини яхшилайди.

Рейтинг ҳаракатлари доирасида бир қатор йирик давлат банкларининг узоқ муддатли депозит рейтинглари Ba2 даражасига кўтарилди. 

Жумладан, Миллий банк, Агробанк, SQB, Асакабанк, Халқ банки ва Микрокредитбанк рейтинглари Ba2 даражасига оширилди. Moody’s бу банкларда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш эҳтимоли юқорилигини асосий омиллардан бири сифатида кўрсатган.

SQB бўйича агентлик 2025 йилда банк кучли молиявий натижалар қайд этганини, шунингдек, банкнинг капитал бозоридаги роли ошиб бораётганини алоҳида тилга олди. Moody’s SQB акцияларининг бир қисми Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилгани ва UzNIF’нинг Лондон фонд биржасида IPO ўтказгани банк бренди ҳамда халқаро капитал бозорларидаги позициясини яхшилаши мумкинлигини қайд этган.

Халқ банки бўйича эса агентлик муаммоли кредитлар улуши 2024 йилдаги 13,7 фоиздан 2025 йилда 5,2 фоизгача пасайганини, капитал буферлари яхшиланганини ва банк сўнгги беш йилдаги энг юқори соф фойдани қайд этганини таъкидлаган.

Хусусий банклар орасида Капиталбанк, Hamkorbank ва Ipak Yo‘li bank’нинг рейтинглари Ba3 даражасига кўтарилди. 

Moody’s Kapitalbank бўйича кучли рентабеллик, ликвидлик ва барқарор молиялаштириш базасини, Hamkorbank бўйича эса активлар сифати, капитал етарлилиги ва фойдалилик кўрсаткичларида маҳаллий рақобатчилардан юқори натижаларни қайд этган. Hamkorbank рейтинги бўйича прогноз ижобийлигича қолдирилган.

Tenge Bank рейтинги ҳам Ba2 даражасига оширилди. Бу ҳолатда Moody’s банкнинг кучли капитал ва ликвидлик буферлари билан бирга, унинг акциядори — Қозоғистоннинг Halyk Bank томонидан қўллаб-қувватланиш эҳтимолини асосий омиллардан бири сифатида кўрсатган.

Алоқабанк ва “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг узоқ муддатли депозит рейтинглари Ba3 даражасига кўтарилди. БРБ бўйича агентлик муаммоли кредитлар улуши 2024 йилдаги 23,3 фоиздан 2025 йилда 8,2 фоизгача кескин камайганини, банк 2025 йилда 531 млрд сўм соф фойда олганини қайд этди.

Шу билан бирга, Asia Alliance Bank рейтинги B1 даражасида тасдиқланди. InFinBank рейтинги ҳам B1 даражасида қолдирилди, бироқ прогноз “салбий”дан “барқарор”га яхшиланди. Octobank бўйича эса рейтинг B3 даражасида тасдиқланиб, прогноз “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирилди.

Garant Bank рейтинги Caa1 даражасида тасдиқланди, прогноз эса ижобийлигича қолди. Moody’s банкнинг бизнес модели ҳали шаклланиш босқичида эканини, рентабеллик ва активлар сифати бўйича босимлар сақланаётганини билдирган.

Агентликка кўра, кейинги 12–18 ой ичида Ўзбекистон банкларининг молиявий профили барқарор яхшиланса, айрим банклар рейтинглари яна оширилиши мумкин. Аксинча, суверен кредит профилининг ёмонлашуви ёки банкларнинг капитал ва ликвидлик позицияси заифлашиши рейтингларга босим ўтказиши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+