12 130.010 so‘m

increase

32.080

14 245.480 so‘m

increase

50.980

153.040 so‘m

increase

1.270

12 130.010 so‘m

increase

32.080

1 кун аввал
Work&life
91

Миллиардер қишда нима ўқийди? Билл Гейтсдан байрам кунлари ўқиш учун 5 китоб

Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс ўз блогида 2025 йилда ўқиган энг яхши 5 та китоб рўйхатини эълон қилди. Китоблар инсон ҳаётининг маъноси ва кексалик, иқлим ўзгариши, медиа ва ижодий саноат ривожи, одамлар ўртасидаги мулоқот ҳамда давлатларнинг йирик лойиҳаларни амалга оширишдаги тизимли муаммолари ҳақида ҳикоя қилади.

Миллиардер қишда нима ўқийди? Билл Гейтсдан байрам кунлари ўқиш учун 5 китоб
Фото: AI / Pinkod.uz

Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс ўз блогида 2025 йилда ўқиган ва энг катта таассурот қолдирган 5 та китоб рўйхатини эълон қилди.

Байрам яқинлашмоқда. Мен ҳар доим йилнинг шу фаслидан фойдаланиб, мутолаага берилишни яхши кўраман ва ишонаманки, кўпчилик ҳам шундай фикрда. Байрам кунларидаги сокинлик бағрида яхши китоб билан вақт ўтказишнинг ўзгача гашти бор. Шу сабабли, яқинда ўқиган ва менга манзур бўлган асарларни сизлар билан бўлишмоқчиман", — деб ёзади Гейтс.

Унинг таъкидлашича, танланган китобларнинг барчаси муҳим мавзуларнинг асл моҳиятини очиб беради. Жумладан, инсонлар ҳаётнинг кейинги босқичларида қандай мақсад топиши, иқлим ўзгаришига қандай ёндашиш кераклиги, ижодий саноатнинг ривожи, одамлар ўртасидаги мулоқот механизмлари ҳамда АҚШнинг йирик лойиҳаларни амалга ошириш қобилиятини нега йўқотгани ва уни қандай тиклаш мумкинлиги ҳақида сўз боради.

1. "Ғайриоддий ақлли мавжудотлар" — Шелби Ван Пелт

Remarkably Bright Creatures by Shelby Van Pelt - Lalitha Ramanathan

Билл Гейтс одатда бадиий адабиётга кўп мурожаат қилмаслигини, аммо ўқиганда ҳам дунёга ўзгача нигоҳ билан қарайдиган қаҳрамонларни излашини айтди. Унинг фикрича, бу роман айнан шундай талабларга жавоб беради.

Асар воқеалари Това исмли аёл атрофида кечади. 70 ёшли Това океанариумда тунги сменада фаррош бўлиб ишлайди ва ўз ҳаловатини ақлли саккизоёққа ғамхўрлик қилишда топади. У ҳаёт мазмунини қидиради — бу эса ёш ўтган сари кўпчилик дуч келадиган оғриқли масаладир.

"Ван Пелтнинг ҳикояси мени нафақага чиққандан кейин кунларни мазмунли ўтказиш қанчалик мураккаб бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлантирди. Шунингдек, у жамият кексаларимизга ўзини керакли ҳис этиши ва янги мақсадлар топишида қандай кўмак бера олишини эслатиб туради", — дейди Гейтс.

“Ҳавони тозалаш” — Ханна Ричи

Book 1: Clearing the Air - Tim Smedley

Гейтс Ханна Ричининг Our World in Data платформасидаги ишларини йиллар давомида кузатиб келишини ва ушбу китоб иқлим муаммоларига оид энг тушунарли ва пухта шарҳлардан бири эканини такидлади.

Китоб 50 та муҳим савол атрофида қурилган. Масалан, ҳозир ҳаракат қилиш учун кеч эмасми, атом энергетикаси хавфлими, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳақиқатан ҳам арзонми? Муаллиф ҳар бир саволга қисқа, аниқ ва содда тилда жавоб беради.

Асар реал хавф-хатарларни инкор этмаган ҳолда, фактларга асосланган ижобий ўзгаришларни ҳам кўрсатади: қуёш ва шамол энергетикаси тез суръатларда ривожланмоқда, электромобиллар арзонлашмоқда, пўлат, цемент ва тоза ёқилғи соҳаларида инновациялар кучаймоқда.

Бу китоб иқлим муаммоларига ечимлар ҳақида умидли ва ишончли умумий тасаввур олишни истаганлар учун мос танлов ҳисобланади.

“Ким биларди” — Барри Диллер

‎Who Knew by Barry Diller on Apple Books

Тадбиркор Баррини ўнлаб йиллардан бери билишига қарамай, унинг мемуарлари Гейтсни ҳайратда қолдирган ва кўп нарсани ўргатган. Гейтс уни замонавий медиа оламининг энг таъсирли шахсларидан бири деб ҳисоблайди.

Барри Диллер телевидение учун махсус фильмлар форматини ихтиро қилган, мини-сериаллар яратилишида муҳим роль ўйнаган, Парамоунтни биринчи рақамли киностудияга айлантирган, Fox телеканалини ишга туширган ва кейинчалик улкан интернет империясини барпо этган шахсдир.

У бутун фаолияти давомида ҳали кўпчилик англаб етмаган ғояларга сармоя тиккан ва натижада у ўзгартирган соҳалар бундай қарорларнинг нақадар самарали бўлишини исботлаган.

“Ҳар ким ҳамма билишини билганда” — Стивен Пинкер

‎When Everyone Knows That Everyone Knows . . . by Steven Pinker on ...

Гейтснинг фикрича, инсон хулқ-атворини Стевен Пинкердан яхшироқ тушунтира оладиган олимлар кам. Унинг сўнгги китоби одамлар қандай мулоқот қилиши ва қандай келишувга эришишини тушунмоқчи бўлган ҳар бир киши учун муҳим асар ҳисобланади.

Китоб “умумий билим” (cоммон knowledge) тушунчасининг аҳамиятини очиб беради. Яъни, биз бошқалар нимани билишини билганимизда, билвосита ишоралар ва сигналлар ҳам аниқроқ бўлади.

Мураккаб мавзуга қарамай, асар содда, амалий ва ўқишга енгил. Гейтс бу китоб кундалик ижтимоий мулоқотларга янгича нигоҳ билан қарашга ёрдам берганини таъкидлайди.

“Фаровонлик” — Эзра Клейн ва Дерек Томпсон

Abundance by Ezra Klein | Goodreads

Китоб АҚШ нега йирик лойиҳаларни амалга оширишда қийинчиликларга дуч келаётгани ва бу ҳолатни қандай ўзгартириш мумкинлигини чуқур таҳлил қилади.

Муаллифларнинг фикрича, тараққиёт фақат яхши ғояларга эмас, балки ушбу ғояларни ҳаётга татбиқ этишга ёрдам берадиган тизимларга ҳам боғлиқ. Бугунги кунда бу тизимлар кўпинча уй-жой, инфратузилма, тоза энергия ва илмий тадқиқотлар каби соҳаларда ривожланишни секинлаштирмоқда.

Гейтс глобал соғлиқни сақлаш ва иқлим йўналишидаги фаолияти давомида китобда тасвирланган тўсиқларга кўп бор дуч келганини қайд этади. Асар барча саволларга жавоб бермайди, бироқ АҚШнинг йирик ишларга бўлган салоҳиятини қайта тиклаш борасида муҳим ва тўғри саволларни ўртага ташлайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+