11 797.460 so‘m

increase

22.540

13 608.370 so‘m

increase

20.110

139.770 so‘m

increase

0.600

11 797.460 so‘m

increase

22.540

29 октябрь, 2025
Банк
732

Микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставка илк бор 33 фоиздан пастга тушди

Марказий банк маълумотларига кўра, микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 27 октябрь ҳолатида илк бор 33 фоиздан пастлаб, 32,9 фоизни ташкил этди. Бу кузатувлар бошланганидан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставка илк бор 33 фоиздан пастга тушди
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк анъанавий тарзда тижорат банклари кесимида микроқарзлар ва автокредитларнинг ўрта ҳисобдаги фоиз ставкаларини эълон қилди. Унга кўра, микроқарзлар бўйича ставкалар статистик кузатувлар бошланганидан бери илк марта 33 фоиздан паст даражага тушган.

2025 йил 27 октябрь ҳолатига кўра, микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси 32,9 % ни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 0,9 % пунктга паст.

Энг юқори фоиз ставкалари Anor Bank (41 %), TBC Bank (40,2 %), Tenge Bank (39,7 %) ва Апехбанк (39,6 %) ҳиссасига тўғри келган. Энг паст ставкалар эса Инфинбанк (25,4 %), BRB Bank (25,5 %), Трастбанк (25,6 %), OFB Bank (25,8 %) ҳамда Алоқабанк (26,4 %)да кузатилган.

Шунингдек, жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар (микроқарзларсиз) бўйича ўртача фоиз ставкаси 23,4 % ни, юридик шахслар учун эса 23,5 % ни ташкил қилмоқда.

27 октябрь ҳолатига кўра, автокредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 24,3 % бўлиб, энг юқори ставкалар Universal Bank (30 %), Madad Invest Bank (28,3 %) ва СҚБ (27,5 %)да қайд этилган. Энг паст ставкалар эса Garant Bank (17,2 %), Ipoteka Bank (19,9 %) ва OFB Bank (21,2 %) томонидан таклиф этилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+