11 802.190 so‘m

decrease

-7.630

13 527.670 so‘m

decrease

-41.810

139.870 so‘m

decrease

-0.810

11 802.190 so‘m

decrease

-7.630

4 соат аввал
Банк
73

Микрокредитбанк кузатув кенгашига тўрт нафар янги мустақил аъзо сайланди

Микрокредитбанк акциядорлари банк кузатув кенгашининг уч нафар амалдаги аъзоси ваколатларини муддатидан олдин тугатиб, тўрт нафар янги мустақил аъзони сайлади. Улар орасида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти назорат қўмитаси раиси ўринбосари ҳамда “Қозоғистон темир йўли”нинг мустақил директори бор. Номзодлар Марказий банк билан келишилгандан кейин лавозимига киришади.

Микрокредитбанк кузатув кенгашига тўрт нафар янги мустақил аъзо сайланди

Микрокредитбанк акциядорларининг 18 сентябрь куни ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилишида кузатув кенгаши таркиби янгиланди

Акциядорлар Умиджон Муйдинов, Беҳзод Ҳошимов ва Арам Казаряннинг кузатув кенгашидаги ваколатларини 18 сентябрдан муддатидан олдин тугатди. Беҳзод Ҳошимов бундан аввал Бизнесни ривожлантириш банк кузатув кенгашига киритилган эди.

Уларнинг ўрнига ҳамда аввалроқ бўшаган яна бир ўринга қуйидаги тўрт нафар мустақил аъзо уч йилга сайланди:

  • Данил Керими — Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Мустақил маслаҳат-назорат қўмитаси раиси ўринбосари. Ташкилот маълумотларига кўра, Керими қўмитада Туркманистон вакили сифатида фаолият юритади. 
  • Низомиддин Муродов — АҚШдаги “Insignia Financing” компанияси бошқарувчи директори.
  • Ульф Вокурка — “Қозоғистон темир йўли” миллий компанияси директорлар кенгаши аъзоси ва мустақил директори. У мазкур лавозимда 2021 йилдан буён ишлайди. 
  • Михайел Царев — Ўзбекистондаги “The Inter Board Academy” компанияси директори ва муассиси.

Тўртала номзод ҳам Микрокредитбанк акцияларига эгалик қилмайди. Улар Марказий банк номзодларни келишиб берганидан кейингина кузатув кенгаши аъзоси сифатида иш бошлайди.

Янги аъзолардан бири Гиорги Паресишвилининг ўрнини эгаллайди. “Тошкент” фонд биржасининг собиқ раҳбари бўлган Паресишвилининг Микрокредитбанк кузатув кенгашидаги ваколати 2025 йил 7 ноябрда муддатидан олдин тугатилган эди.

Банк сайтида қарордан олдинги саккиз кишилик кузатув кенгаши таркиби кўрсатилган бўлиб, унда уч нафар мустақил аъзо мавжуд эди. Қарор тўлиқ кучга киргач, кенгаш тўққиз кишидан, жумладан, беш нафар мустақил аъзодан иборат бўлиши кутилмоқда.

Микрокредитбанк деярли тўлиқ давлатга тегишли. Банк акцияларининг 50,39 фоизи Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, 49,10 фоизи Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қарашли. Икки давлат акциядорининг умумий улуши 99,49 фоизни ташкил қилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+