12 059.780 so‘m

decrease

-45.780

14 129.240 so‘m

decrease

-103.270

150.070 so‘m

decrease

-2.490

12 059.780 so‘m

decrease

-45.780

30 октябрь, 12:32
Технология
334

Meta, Apple, Google ва OpenAI: 9 ой ичида хорижий техно-гигантлар Ўзбекистонда қанча солиқ тўлади?

2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 1 триллион сўмлик хизмат кўрсатиб, 124,8 миллиард сўм солиқ тўлади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44 фоизга кўп. Энг кўп солиқ тўловчилар орасида Meta, Apple, Google ва ChatGPT яратувчиси OpenAI етакчилик қилмоқда.

Meta, Apple, Google ва OpenAI: 9 ой ичида хорижий техно-гигантлар Ўзбекистонда қанча солиқ тўлади?
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 2025 йилнинг январь–сентабр ойларида 124,8 миллиард сўм миқдорида солиқ тўлади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 44 фоизга ўсган.

Ҳисобот даврида Ўзбекистонда электрон шаклда хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар сони 73 тага етди. Бу рақам йил бошидан бери 10 тага, ўтган йил бошига нисбатан эса 18 тага кўпдир.

2025 йил январь–сентабр ойларида хорижий компаниялар томонидан кўрсатилган электрон хизматлар қиймати 1,048,6 трлн сўмни ташкил этган. Тўланган солиқлар ҳажми эса 124,8 млрд сўм бўлиб, бу ҳам ўтган йилга нисбатан 44 фоиз ўсишни кўрсатади.

Энг кўп солиқ тўлаган компаниялар орасида Meta, Apple ва Google етакчилик қилмоқда.
Meta компанияси 293,4 млрд сўмлик хизмат кўрсатиб, 35,2 млрд сўм солиқ тўлаган. Apple’нинг кўрсаткичлари деярли шунга яқин — хизматлар ҳажми 292,6 млрд сўм, солиқ тўлови 35,1 млрд сўм. Google эса 265,8 млрд сўмлик хизмат учун 31,1 млрд сўм солиқ тўлаган.

Тўртинчи ўринни эса ChatGPT’нинг ишлаб чиқувчиси OpenAI эгаллади. Компания 39,8 миллиард сўмлик хизмат кўрсатиб, 4,7 миллиард сўм солиқ тўлаган. OpenAI яқинда 5 долларлик GO обуна турини Ўзбекистонда ҳам тақдим қилди. Бундан кейинги ойларда ҳам компания хизматлари ўсишини кутиш мумкин.

Топ ўнталикка шунингдек OpenAI (39,8 млрд / 4,7 млрд сўм), Booking.com (24,3 млрд / 2,9 млрд сўм), TikTok (22,3 млрд / 2,6 млрд сўм), Netflix (10,7 млрд / 1,3 млрд сўм), ACCA (9,6 млрд / 1,1 млрд сўм), Zoom (9,3 млрд / 1,1 млрд сўм) ва Amazon (10,7 млрд / 1,0 млрд сўм) компаниялари ҳам кирган.

Шу билан бирга, 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида 6 та компания рўйхатдан чиқарилган бўлса, 16 та янги хорижий компания Ўзбекистон солиқ тизимида ҳисобга олинган.

Шунингдек, 2025 йилнинг январь–сентабр ойларида 6 та компания рўйхатдан чиқарилган, бироқ 16 та янги компания ҳисобга олинган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+