12 581.970 so‘m

increase

84.220

14 698.260 so‘m

increase

39.650

157.750 so‘m

increase

0.960

12 581.970 so‘m

increase

84.220

04 август, 16:27
Солиқ

Meta, Apple, Google ва OpenAI: 6 ой ичида хорижий техно-гигантлар Ўзбекистонда қанча солиқ тўлади?

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 72 та хорижий компания 78,2 млрд сўм солиқ тўлади.

Энг кўп солиқ тўловчилар сафидан Meta, Apple, Google ҳамда апрель ойида рўйхатдан ўтган OpenAI жой олди.

Шунингдек, фаолияти Ўзбекистонда блокланган бўлишига қарамай, TikTok ҳам 1,8 млрд сўм солиқ тўлаган.

Meta, Apple, Google ва OpenAI: 6 ой ичида хорижий техно-гигантлар Ўзбекистонда қанча солиқ тўлади?
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 72 та хорижий компания томонидан жами 78,2 миллиард сўм (МБ Облигациялар бўйича $6,1 миллион) солиқ тўлади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.  

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга ошган. Тўланган солиқларнинг 94 фоизи 10 та йирик компания ҳиссасига тўғри келган. 

Шунингдек, ушбу даврда мазкур компаниялар томонидан кўрсатилган жами хизматлар ҳажми 656,8 млрд сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 43 фоизга кўпроқдир.

Хорижий компаниялар орасида Meta 22,6 млрд сўмлик солиқ тўловлари билан етакчи бўлди. Meta’нинг Ўзбекистонда кўрсатган хизматлар ҳажми 187,6 млрд сўмни ташкил қилган.

Ундан кейинги ўринни эса 184 млрд сўмлик хизматлар ҳажми ва 22,1 млрд сўмлик солиқ тўлови билан Apple эгаллади.

19,4 млрд сўм солиқ тўлаган Google кучли учликни якунлаб берган.

Эътиборли жиҳати, 2025 йил апрель ойида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган OpenAI чорак якунига келиб, тўртинчи энг кўп солиқ тўловчи хорижий электрон компанияга айланди. ChatGPT ишлаб чиқувчиси Ўзбекистонда 23,9 млрд сўмлик хизматлар кўрсатиб, 2,9 млрд сўм солиқ тўлаган.

Фаолияти Ўзбекистонда блокланган бўлишига қарамай, TikTok ҳам 1,8 млрд сўм солиқ тўлаган.

Шунингдек, Netflix — 896 млн сўм, ACCA — 797 млн сўм, Zoom — 786,7 млн сўм ва Adobe — 530,8 млн сўм солиқ тўлаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+