12 060.550 so‘m

decrease

-36.780

14 183.210 so‘m

decrease

-50.510

161.320 so‘m

increase

0.790

12 060.550 so‘m

decrease

-36.780

9 дақиқа аввал
Иқтисодиёт
20

Март ойида Ўзбекистонда автомобиль савдоси 20 фоизга ошди

Март ойида Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси 78 минг донадан ошди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотига кўра, февраль ойига нисбатан талаб 19 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 20,6 фоизга ошган.

Март ойида Ўзбекистонда автомобиль савдоси 20 фоизга ошди
Фото: AI/Pinkod.uz

Март ойида Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси 78 минг донадан ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида келтириб ўтилган.

Февраль ойига нисбатан автотранспортга бўлган талаб 19 фоизга ошган бўлса, йиллик ҳисобда ўсиш 20,6 фоизни ташкил этди. Савдолар кўпчилик ҳудудларда фаоллашди, бироқ Жиззах, Самарқанд ва Андижон вилоятларида ўсиш кузатилмади.

Тошкент шаҳрида бир ой ичида сотиб олинган автомобиллар сони 60,5 фоизга ошди. Пойтахтдан ташқарида эса энг юқори ўсиш Сурхондарё (51,4%), Тошкент (46%) ва Сирдарё (34,5%) вилоятларида қайд этилди.

Бир ой давомида ўзбекистонликлар қарийб 31 мингта янги автомобиль харид қилди. Бирламчи бозорда савдолар ойлик ҳисобда 13 фоиздан ортиқ ошди, 2025 йил мартига нисбатан эса талаб 37 фоизга кўпайди.

Ушбу сегментда, аввалгидек, талабнинг асосий қисми маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобилларга тўғри келмоқда. Жами 25 мингта автомобиль сотилди — бу февраль ойига нисбатан 3,8 фоизга, ўтган йилга нисбатан эса 26,5 фоизга кўп.

Шу билан бирга, янги импорт автомобиллар савдоси тез суръатларда ошиб, 5,7 минг донага етди. Февралга нисбатан ушбу сегментдаги фаоллик деярли икки баравар, йил давомида эса икки мартадан кўпроқ ошди.

Иккиламчи бозорда эса савдолар 47,5 мингта автомобилни ташкил этди — бу аввалги ойга нисбатан 23 фоизга кўп. Йиллик ўсиш қарийб 12 фоизни ташкил қилди.

Март ойида электромобиллар савдоси февралга нисбатан бироз секинлашиб, 5,5 минг донани ташкил этди (-20,3%). Бироқ 2025 йил мартига нисбатан талаб қарийб 25 фоизга ошган.

Сўнгги бир йил ичида электр транспортига бўлган талаб Ўзбекистоннинг 8 ҳудудида ошди. Энг юқори ўсиш Хоразм вилоятида (5 баравар), шунингдек Навоий (3,6 баравар) ва Жиззах вилоятларида (2,9 баравар) қайд этилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+