12 924.920 so‘m

decrease

-13.090

14 620.670 so‘m

decrease

-52.330

159.940 so‘m

increase

1.210

12 924.920 so‘m

decrease

-13.090

4 кун аввал
Банк

Март ойида кредит ва депозит ставкаларида пасайиш кузатилди — Марказий банк

Хусусан, жисмоний шахслар учун миллий валютадаги кредит ставкалари март ойида 0,4 фоиз бандга камайиб, йиллик ҳисобда 1,1 фоизга тушди.

Жисмоний шахсларнинг муддатли депозит ставкалари олти ойдан бери 22,1 фоиз даражасида сақланиб қолмоқда.

Март ойида кредит ва депозит ставкаларида пасайиш кузатилди — Марказий банк
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, миллий валютада жисмоний шахслар учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари март ойида ўтган ойга нисбатан 0,4 фоиз бандга камайди. Бу кўрсаткич йиллик ҳисобда 1,1 фоиз бандга, 2024 йил декабрь ойидан буён эса 1,3 фоиз бандга пасайган.

Жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ставкалар эса кетма-кет олтинчи ойда ўзгаришсиз қолиб, 22,1 фоиз даражасида сақланмоқда. 

Март ойида омонатлар бўйича ставкалар 23 фоиздан ошмайдиган қилиб пасайтирилди. Ушбу тартиб 1 апрелдан кучга киргани сабабли, бу чора-тадбирларнинг реал таъсири апрель ойидан бошлаб сезилиши кутилмоқда.

Юридик шахсларнинг миллий валютадаги муддатли депозит ставкалари 2025 йил бошидан буён 0,4 фоиз бандга пасайиб, 16,4 фоизни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 1,6 фоизга камайган. 

Бошқа томондан, тадбиркорлик субъектлари учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари эса 0,2 фоизга ошиб, 22,7 фоизга етган.

Чет эл валютасидаги кредит ва депозитлар

Чет эл валютасидаги қисқа муддатли кредитлар бўйича ставка март ойида 10,6 фоизни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 0,7 фоизга пасайди. Узоқ муддатли кредитлар эса 9,8 фоиз бўлиб, бир ойда 0,6 фоиз, ўтган йилга нисбатан 0,4 фоизга камайди.

Жисмоний шахсларнинг хорижий валютадаги муддатли омонатлари ўтган йил март ойида 5,4 фоиз бўлган бўлса, жорий йил мартида 4,9 фоизга тушди. Юридик шахсларнинг омонатлари эса 4,1 фоиздан 4,4 фоизга кўтарилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+