11 785.300 so‘m

decrease

-9.700

13 695.700 so‘m

decrease

-3.010

136.130 so‘m

increase

0.330

11 785.300 so‘m

decrease

-9.700

20 июль, 15:17
Банк
472

Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди

Қонунчилик ва пруденциал меъёрлар бузилгани учун яна битта микромолия ва битта тўлов ташкилотига ҳам жарима санкциялари қўлланилди. Шунингдек, 23 та банк эҳтимолий чора ва санкциялар ҳақида огоҳлантирилди. 

Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси июнь ойида қонунчилик ва пруденсиал меъёрлар бузилгани учун 21 та банк, битта микромолия ҳамда битта тўлов ташкилотига жарима санкцияларини қўллади. Яна 23 та банк эҳтимолий чора ва санкциялар ҳақида огоҳлантирилди.

Марказий банк Банк назорати қўмитаси 2026 йил июнь ойида жами еттита йиғилиш ўтказиб, 34 та масалани кўриб чиқди ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилди.

Кўриб чиқилган масалаларнинг 22 таси рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишига тегишли бўлган. Жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш бўйича олтита, аудиторларга банкларда текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатларини тақдим этиш бўйича учта масала муҳокама қилинган.

Шунингдек, микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ва тўлов ташкилотига лицензия бериш бўйича тўртта, кредит ташкилотлари устав фондидаги улушга эгалик қилишга рухсат бериш бўйича бешта масала кўриб чиқилган. Банкларнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар номзодларига доир яна тўртта масала муҳокама қилинган.

Бундан ташқари, кредит ва тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 12 та масала кўриб чиқилган. Улар Марказий банк кўрсатмалари ва пруденсиал меъёрларга риоя этилиши, инспекция текширувлари натижалари ҳамда тақсимланмаган фойдани тақсимлаш билан боғлиқ бўлган.

Пруденсиал нормативларга риоя қилмагани ёки фаолиятини қонунчилик талабларига мувофиқлаштирмагани учун 23 та банк чора ва санкциялар қўлланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Инспекция текширувлари ва ўрганишларда аниқланган камчиликлар учун эса 21 та банк, битта микромолия ташкилоти ва битта тўлов ташкилотига жарима санкциялари қўлланилган. Марказий банк жаримага тортилган ташкилотлар номлари ва жарималар миқдорини маълум қилмаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+