11 968.590 so‘m

increase

16.350

14 020.010 so‘m

increase

56.210

147.740 so‘m

decrease

-0.070

11 968.590 so‘m

increase

16.350

2 кун аввал
Бозор
107

Марказий банк илк маротаба олтин қуймаларининг қайта сотиб олиш нархларини эълон қилди

Марказий банк томонидан эълон қилинган янги маълумотларга кўра, олтин қуймаларининг сотиш ва сотиб олиш нархлари ўртасидаги тафовут 3,9–4,9 фоизни ташкил қилмоқда. 5 январь ҳолатига кўра, 100 граммли қуйма 167,9 млн сўмдан қайта сотиб олинмоқда.

Марказий банк илк маротаба олтин қуймаларининг қайта сотиб олиш нархларини эълон қилди
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банк 2026 йил 5 январь ҳолатига олтин қуймаларининг нархларини эълон қилди. Ушбу эълонда илк бор олтин қуймаларини қайтариб сотиб олиш нархлари ҳам очиқланди.

Маълумотларга кўра, олтин қуймаларининг сотиш ва қайта сотиб олиш нархлари ўртасидаги тафовут 3,9 фоиздан 4,9 фоизгача етмоқда. Қадоғи бут ва техник талабларга тўлиқ жавоб берадиган қуймалар сотиш нархидан 3,9 фоиз арзонроқ нархда қайта сотиб олинмоқда. Техник талабларга мос келмайдиган қуймалар эса сотиш нархидан 4,9 фоиз паст баҳоланмоқда.

5 январь ҳолатига кўра, 100 граммли олтин қуйма банкларда 174,7 млн сўмдан сотилмоқда. Таққослаш учун, 2025 йил декабрь ойида ушбу қуйма рекорд даражага чиқиб, қарийб 180 млн сўмдан савдога чиқарилган эди. Тўлиқ сотиб олиш нархлари билан қуйида танишиш мумкин:

100 граммли олтин қуймалар Ўзбекистонда илк бор 2025 йил январь ойида сотувга чиқарилган. Ўшанда уларнинг нархи 116,6 млн сўмни ташкил этган.

Қайси банкларда олтин қуймаларини харид қилиш мумкинлиги ҳақидаги тўлиқ рўйхат Марказий банкнинг расмий сайтида эълон қилинган.

Олтин нархи билан 2026 йилда нималар содир бўлади?

Пинкод аввалроқ 2026 йилда олтин нархио билан нималар содир бўлиши ҳақида мақола эълон қилган эди. Унда йирик халқаро молиявий ташкилотлар баҳолашлари асосида олтин нархи учун прогнозлар келтириб ўтилган.

Goldman Sachs олтин нархи 2026 йил охирига келиб унцияси учун 4 900 долларга етишини кутмоқда.

JPMorgan 2026 йил IV чорагида нарх 5 000 доллар атрофида бўлишини, узоқ муддатда эса 6 000 долларгача чиқишини истисно қилмайди.

Йирик молиявий институтларнинг консенсус фикри (умумий фикри) олтиннинг йил охирига келиб 4 400 ва 5 300 доллар оралиғида барқарорлашишини, юқори сценарийларда эса 6 000 доллар ёки ундан кўпроққа етишини кўрсатмоқда. To‘liq maqola bilan quyida tanishish mumkin:


2026 йилда олтин нархи билан нималар содир бўлади — Прогноз


Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+