12 023.610 so‘m

increase

9.240

13 236.790 so‘m

decrease

-43.890

145.540 so‘m

decrease

-0.650

12 023.610 so‘m

increase

9.240

Yaqin 2 soat ichida
Банк
38

Марказий банк иккита хорижий банкка Ўзбекистонда ваколатхона очишга рухсат берди

Франциянинг Société Générale ва Жанубий Кореянинг Hana Bank банклари Ўзбекистонда ваколатхона очиш учун рухсат олди. 

Ҳар икки банк маҳаллий молия бозорини ўрганиш ва ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. 

Аввалроқ Hana Bank’нинг Ўзбекистонда банк хизматларини кўрсатишни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганаётгани маълум бўлган эди.

Марказий банк иккита хорижий банкка Ўзбекистонда ваколатхона очишга рухсат берди

Франциянинг Société Générale ва Жанубий Кореянинг Hana Bank банклари Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини ташкил этиш учун аккредитациядан ўтди. Бу ҳақда 17 ноябрь куни Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Регулятор маълумотларига кўра, ҳар икки банкнинг ваколатхоналари маҳаллий молия бозорини ўрганиш, давлат органлари, молия ташкилотлари ва хусусий сектор билан ҳамкорликни кенгайтиришга ихтисослашади.

1864 йилда ташкил этилган Société Générale Европанинг йирик молиявий гуруҳларидан бири ҳисобланади. Француз банки дунёнинг 58 та мамлакатида фаолият юритади.

Аввалроқ Société Générale вакиллари Марказий банк раҳбарияти билан учрашиб, Ўзбекистон молия бозоридаги ислоҳотлар, инвестиция муҳити ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилган эди.

Жанубий Кореянинг Hana Bank банки эса Hana Financial Group таркибига киради. У 2015 йилда Korea Exchange Bank билан бирлашган бўлиб, ҳозирда дунёнинг 27 та мамлакатида фаолият юритади.

Pinkod аввалроқ Hana Bank 2026 йил охиригача Ўзбекистонда ваколатхона очишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

Хусусан, банк 11 сентябрь куни Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан инвестиция ва молия соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзолаган. Келишув маҳаллий молия бозорига кириш, янги инвестиция лойиҳаларини аниқлаш ҳамда икки мамлакат компаниялари ўртасидаги савдо ва инвестицияларни молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришни назарда тутади.

Hana Bank Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги фаолиятини кенгайтириш учун асосий таянч бозор сифатида танлаганини билдирган. Банк дастлаб ваколатхона ташкил этиб, минтақадаги бизнес имкониятларини ўрганишни режалаштирган.

Шунингдек, июль ойида Hana Bank делегацияси Марказий банк билан музокаралар ўтказган. Учрашувда Ўзбекистонда янги тижорат банкини рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳам муҳокама қилинган, бироқ алоҳида банк ташкил этиш бўйича якуний қарор эълон қилинмаган.

Қайд этиш керакки, хорижий банк ваколатхонасининг аккредитация қилиниши унга Ўзбекистонда банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини бермайди. Бунинг учун алоҳида банк лицензияси талаб этилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+