12 033.280 so‘m

increase

64.690

14 060.890 so‘m

increase

40.880

149.300 so‘m

increase

1.560

12 033.280 so‘m

increase

64.690

1 кун аввал
Банк
57

Марказий банк Humans иши бўйича текширув материалларини ИИБга топширди

Марказий банк Humans МЧЖ билан боғлиқ ҳолат юзасидан ўтказилган текширув материалларини Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига тақдим этди. Регулятор зарар кўрган фуқароларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга чақирди.

Марказий банк Humans иши бўйича текширув материалларини ИИБга топширди
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банк Humans МЧЖ билан боғлиқ вазият юзасидан расмий баёнот эълон қилди. Унда қайд этилишича, Humans компаниясига тўлов хизматларини кўрсатган Octagram АЖ тўлов ташкилотида Марказий банкнинг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, текширув ўтказилган.

Текширув якунлари бўйича тузилган маълумотнома белгиланган тартибда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига юборилган. Мазкур ҳужжат ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда ваколат доирасида чоралар кўриш учун тақдим этилган.

Ҳозирда Humans компанияси билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилмоқда.

Шу билан бирга, Марказий банк мазкур ҳолатдан зарар кўрган фуқароларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга чақирди.

“Яна бир бор таъкидлаймизки, ҳар бир банк ва тўлов ташкилоти молиявий хизматлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаши шарт”, — дейилади регулятор хабарида.

Ўзи нима бўлганди?

2025 йил 8 декабрь кунлари ижтимоий тармоқларда Humans иловасига уланган банк карталаридан фойдаланувчиларнинг розилигисиз пул маблағлари ечиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда юзлаб мижозлар ушбу ҳолатдан зарар кўрганини билдирган. Айрим фойдаланувчилар ҳисобидан ҳатто 20–30 миллион сўмгача маблағ ечиб олингани айтилган. Кейинчалик мазкур ҳолат юзасидан Humans ва Octagram компаниялари бир-бирини айблай бошлаган эди.

Аввалроқ Pinkod 14 октябрь куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида Humans МЧЖ билан боғлиқ низо кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эди. Суд қарорига кўра, Humans МЧЖ (таъсисчиси — Humans Companies АЖ) банкрот деб топилиб, унга нисбатан фаолиятини тўхтатмаган ҳолда тугатиш тартиб-таомили бошланган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+