Марказий банк август ойида 9 та банкка жарима қўллаб, 1 та банк лицензиясини чақириб олди
Марказий банк Банк назорати қўмитасининг август ойида ўтказилган 9 та йиғилишида жами 51 та масала муҳокама қилинди. Шу даврда бир банкнинг лицензияси чақириб олинди ва бир қатор банклар, микромолия ташкилотлари ҳамда ломбардларга жарима санкциялари қўлланди.

Марказий банк ҳузуридаги Банк назорати қўмитасининг 2025 йил август ойида ўтказилган тўққизта йиғилишида жами 51 та масала кўриб чиқилди.
Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 32 та масала муҳокама қилинди.
Хусусан, кредит ташкилотлари уставларига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, янги микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатига олиш, кредит ташкилотлари устав фондидаги улушларга эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та), шунингдек тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар номзодларини кўриб чиқиш (9 та) каби масалалар муҳокама этилди.
Бундан ташқари, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 19 та масала ҳам кўриб чиқилди.
Улар Марказий банк кўрсатмалари ва пруденсиал меъёрларига риоя этилишини, инспекция натижаларини, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши чораларни ўз ичига олди.
Пруденсиал талабларга риоя қилмаганлик ва инспекцияда аниқланган камчиликлар учун 14 та банк ва 2 та тўлов ташкилоти огоҳлантирилди, 9 та банк, 6 та микромолия ташкилоти ва 4 та ломбардга жарима санкциялари қўлланилди.
Шунингдек, Марказий банк талаблари ва инспекция текширувлари натижаларида, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя этилишида аниқланган қоидабузарликлар учун 9 та банк, 6 та микромолия ташкилоти ва 4 та ломбардга нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.
Бундан ташқари, устав капиталининг энг кам миқдорини шакллантириш бўйича қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги сабабли Евроосиё банкига берилган лицензия чақириб олинди.