12 581.970 so‘m

increase

84.220

14 698.260 so‘m

increase

39.650

157.750 so‘m

increase

0.960

12 581.970 so‘m

increase

84.220

4 кун аввал
Банк

Марказий банк 23 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига жарима қўллади

Марказий банк молиявий қоидабузарликлар сабабли 23 та банк ҳамда 2 та микромолия ташкилотига жарима қўллади. 

Шунингдек, “IMKON FINANS MIKROMOLIYA TASHKILOTI” АЖ фаолиятининг айрим йўналишлари уч ой муддатга чеклаб қўйилди.

Марказий банк 23 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига жарима қўллади
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2025 йил июнь–июль ойларида ўтказилган 11 та йиғилишда жами 59 та масалани кўриб чиқди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналиши бўйича 37 та масала кўриб чиқилган бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш — 7 та;
  • Янги микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш — 5 та;
  • Кредит ташкилотлари устав фондидаги улушга эгалик қилиш учун рухсат бериш — 2 та;
  • Микромолия банки фаолиятини бошлаш учун дастлабки рухсат бериш — 1 та;
  • Банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини берувчи аудиторлик малака сертификати тақдим этиш — 2 та;
  • Тижорат банклари кузатув кенгаши, бошқарув аъзолари ва муҳим аҳамиятга эга ходимлар номзодларини кўриб чиқиш — 20 та.

Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 22 та масала ҳам муҳокама қилинди. Улар Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденсиал меъёрлари бажарилиши, банк ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши кураш масалаларини қамраб олди.

Бундан ташқари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдорини шакллантириш талаблари бузилгани ва бошқа камчиликлар аниқлангани учун 15 та тўлов ташкилотига нисбатан чора ва санкциялар қўлланиши ҳақида огоҳлантириш берилди.

Текширувлар натижасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролини молиялаштириш қоидаларини бузганлик ҳолатлари аниқланиб, 23 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига жарима санкциялари қўлланди. Марказий банк ушбу ташкилотлар номини ошкор этмади.

Шунингдек, “IMKON FINANS MIKROMOLIYA TASHKILOTI” АЖда аниқланган қоидабузарликлар сабабли кредитлаш, лизинг, кафолат бериш ва факторинг хизматларини кўрсатиш бўйича операциялар уч ой муддатга чеклаб қўйилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+