12 145.650 so‘m

increase

3.710

14 268.710 so‘m

decrease

-21.140

164.330 so‘m

increase

1.700

12 145.650 so‘m

increase

3.710

3 соат аввал
Банк
54

Марказий банк 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига жарима қўллади

Банк назорати қўмитаси апрель ойида 30 та масалани кўриб чиқди. Қонунчилик талаблари бузилгани ва инспекция давомида аниқланган камчиликлар сабаб 2 та банк ҳамда 2 та микромолия ташкилотига жарима қўлланилди.

Марказий банк 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига жарима қўллади
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2026 йил апрель ойида жами 6 маротаба йиғилиш ўтказиб, 30 та масалани кўриб чиқди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кўриб чиқилган масалаларнинг 21 таси рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишига тегишли бўлган. Улар орасида кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, устав фондидаги улушга эгалик қилиш учун рухсат бериш ҳамда банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини берувчи аудиторлик малака сертификатини тақдим этиш билан боғлиқ масалалар бор.

Шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимлар лавозимига тавсия этилган номзодлар ҳам муҳокама қилинган.

Бундан ташқари, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 9 та масала кўриб чиқилган. Хусусан, Марказий банк кўрсатмалари ва пруденсиал меъёрлар талабларининг бажарилиши, банк ва нобанк кредит ташкилотларида ўтказилган инспекция ҳамда ўрганишлар натижалари муҳокама қилинган.

Қонунчилик талабларига мувофиқ фаолият ташкил этилмагани, шунингдек, инспекция ва ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар сабабли 2 та банк ҳамда 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+