12 014.480 so‘m

decrease

-39.550

13 858.700 so‘m

decrease

-73.350

166.610 so‘m

decrease

-0.440

12 014.480 so‘m

decrease

-39.550

43 дақиқа аввал
Банк
22

Малик Авазов Микрокредитбанк бошқаруви раиси этиб тайинланди

У 2020 йилдан буён Микрокредитбанкка раҳбарлик қилиб келган Ориф Бутаев ўрнини эгаллайди. Малик Авазов бунга қадар Анорбанк бошқаруви раиси ўринбосари, ундан аввал эса Ipak Yuli Bank бошқаруви раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Малик Авазов Микрокредитбанк бошқаруви раиси этиб тайинланди
Фото: Anorbank. Таҳрир: AI/Pinkod.uz

Малик Авазов Микрокредитбанк бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда банк соҳасидаги бир неча манба хабар бермоқда.

У мазкур лавозимда 2020 йилдан буён ишлаб келган Ориф Бутаев ўрнини эгаллайди. Бутаев 2026 йил 12 май куни президент қарори билан Микрокредитбанк бошқаруви раиси лавозимидан озод этилиб, қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланган эди.

Малик Абдуахатович Авазов 1979 йилда туғилган. У 2000 йилда Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясини иқтисодиёт мутахассислиги бўйича тамомлаган. Банк-молия тизимидаги фаолиятини 2001 йилда бошлаган бўлиб, соҳада қарийб 25 йиллик тажрибага эга.

Авазов 2019 йилдан Ипак Юли Банк бошқаруви раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритган. У ерда банкнинг маъмурий ва бошқарув жараёнларига масъул бўлган.

2026 йил 4 март куни банк кузатув кенгаши унинг бошқарув аъзоси сифатидаги ваколатларини муддатидан олдин тугатган. Авазов билан меҳнат муносабатлари 6 мартдан якунланган.

Орадан бир неча кун ўтиб, 11 март куни у Анорбанк бошқаруви раисининг ўринбосари ва бошқарув аъзоси этиб тайинланган. Банкда ташқи иқтисодий фаолият, бизнесни ривожлантириш, корпоратив кредитлаш ва факторинг операциялари йўналишларига масъул бўлган.

Эндиликда Малик Авазов Микрокредитбанк бошқарувига раҳбарлик қилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+