12 979.130 so‘m

decrease

-10.870

13 513.870 so‘m

decrease

-56.780

131.220 so‘m

decrease

-0.640

12 979.130 so‘m

decrease

-10.870

07 январь, 18:28
FinLit

Лизинг нима ва унинг кредитдан қандай фарқи бор?

Кўпчилик тадбиркорлар ва фуқаролар молиявий муаммоларни ҳал қилишда лизинг ва кредит хизматларига мурожаат қилмоқда. Айниқса, Ўзбекистонда автомобилларни лизингга олиш кўп сонли аҳоли ва кичик бизнес вакиллари учун долзарб ечимга айланган. 

Лизинг нима ва унинг кредитдан қандай фарқи бор?
Фото: AI

Лизинг ва кредит тушунчалари

Лизинг – бу молиявий хизмат тури бўлиб, унда лизинг берувчи (компания) муайян мол-мулкни сотиб олиб, уни маълум муддатга ва тўлов асосида фойдаланиш учун лизинг олувчига беради. Шартнома муддати тугагач, лизинг олувчи ушбу мол-мулкни сотиб олиш ёки қайтариш имкониятига эга бўлади.

Кредит – банк ёки бошқа молиявий ташкилот томонидан маълум муддатга ва фоиз тўлови эвазига пул маблағларини қарзга беришдир. Қарз олувчи ушбу маблағни белгиланган муддатда қайтариши керак.

Қисқача айтганда, кредит пул маблағларини қарзга олиш бўлса, лизинг мол-мулкни вақтинча фойдаланиш учун олишдир.

Лизинг тушунчаси биринчи марта қадимги Бобил давлатида пайдо бўлган, у ерда фермерлар асбоб-ускуналарни вақтинчалик фойдаланиш учун ижарага олишган. Замонавий молия тизимида эса 1950 йиллардан бошлаб мазкур харид усулидан фойдаланиб келинмоқда.

Кредит ва лизинг ўртасидаги фарқлар

КритерияКредитЛизинг
Мулк ҳуқуқиКредит олишда мулк ҳуқуқи дарҳол қарз олувчига ўтади.Лизингда мулк ҳуқуқи лизинг берувчида сақланади.
Тўлов муддатлариФоизли тўловлар одатда пул шаклида амалга оширилади.Тўловлар ижарага ўхшаш шаклда, активдан фойдаланиш учун тўланади.
Фойдаланиш мақсадиКўпинча шахсий ва тижорат мақсадлари учун олинади.Асосан, бизнесни ривожлантириш ёки катта активларни ижарага олиш учун ишлатилади.
Ҳуқуқий ҳолатКредит олиш учун молиявий ташкилотлар билан шартнома тузилади.Лизинг уч томонлама, сотувчи, лизинг берувчи ва лизинг олувчи ёки икки томонлама, лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Фойдаланиш ҳуқуқиКредитда мол-мулк тўлиқ эгалик қилинади.Лизингда мулк вақтинчалик фойдаланишга берилади.

Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар ва кўчмас мулклар лизинг объектлари  бўлиши мумкин.

Ер участкалари ва табиий объектлар (боғ ва дала), шунингдек муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулкларни лизингга олиш мумкин эмас.

Лизинг тўловларини амалга ошириш тартиби:

Дастлабки тўлов амалга оширилади, бу одатда маҳсулот сотиб олиниши қийматининг 20-30%ни ташкил этади. Қолган тўловлар икки хил усулда, аннуитет (бутун муддат давомида бир хил миқдорда ойлик тўловлар) ёки дифференциал (биринчи ойда кўпроқ тўловни амалга оширилади, кейинги ойларда эса тўлов миқдори аста-секин камаяди) шаклда амалга оширилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+