Кумуш нархлари 2025 йилда 100 фоиздан кўпроқ ошди, олтин эса яна рекордга яқинлашмоқда
Чоршанба куни жаҳон бозорларида олтин нархи 0,8 фоизга ошиб, бир унцияси 4 334,68 долларни ташкил этди. Кумуш эса 3,6 фоизга кўтарилиб, 66,3 доллар билан тарихий рекордни қайд этди. Нархлар ўсиши АҚШ иқтисодиёти атрофидаги ноаниқликлар фонида хавфсиз активларга талаб ошиши билан боғлиқ.

Жаҳон бозорида чоршанба кунги савдоларда олтин нархлари ошди, кумуш эса рекорд даражага кўтарилди. Бунга АҚШ иқтисодиёти атрофидаги ноаниқлик кучайиб, инвесторларнинг хавфсиз активларга бўлган талабини оширгани сабаб бўлди.
Spot олтин 0,8 фоизга ошиб, бир унцияси 4 334,68 долларни ташкил этди. Февраль ойи учун олтин фьючерслари ҳам 0,8 фоизга кўтарилиб, 4 365,30 долларга етди. Spot олтин ҳозирда янги рекорд даражани қайд этишдан тахминан 50 доллар паст турибди.
Айни пайтда Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи қуйидагича бўлиб турибди:

Spot кумуш нархи 3,6 фоизга ошиб, бир унцияси учун 66,3 долларга етди — бу тарихий рекорд. Кумуш фьючерслари эса 4,5 фоизга кўтарилиб, 66,4 долларни ташкил этди.
Бозорлар 2026 йилда кумуш етказиб беришда тақчиллик юзага келиши мумкинлигини инобатга олиб, позицияларини мослаштирмоқда. Бунга оқ металлга бўлган талабнинг ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда. Жорий йил бошида АҚШ ҳукумати кумушни муҳим (стратегик) металл сифатида белгилади, бу эса унинг жозибадорлигини янада кучайтирди.
Хавфсиз актив излаётган трейдерлар жорий йилда кумушни фаол сотиб олди. Негаки кумуш олтинга яқин даражадаги барқарорликни таклиф этади, бироқ кириш нархи анча паст. Натижада, 2025 йил бошидан буён кумуш нархи 100 фоиздан ортиқ ошди. Бу даврда на олтин ва на платина бундай ўсишни кўрсатмаган.
ANZ таҳлилчилари яқинда эълон қилган изоҳида олтин ва кумуш нархлари 2026 йилда ҳам ўсишни давом эттириши мумкинлигини, чунки АҚШ иқтисодиёти бўйича ноаниқликлар яқин келажакда пасайиш аломатларини кўрсатмаётганини таъкидлади.









