12 581.970 so‘m

increase

84.220

14 698.260 so‘m

increase

39.650

157.750 so‘m

increase

0.960

12 581.970 so‘m

increase

84.220

5 кун аввал
Банк

Кредит тарихини текширганларнинг атиги 5 фоизи аъло даражадаги скорингга эга

2025 йилнинг биринчи ярмида қарийб 1 миллион фуқаро ўз кредит тарихини текширтирди. Кредит Ахбороти Таҳлилий Маркази маълумотларига кўра, уларнинг 69 фоизи эркаклар, 31 фоизи эса аёлларни ташкил этади. Скоринг баллари таҳлилига кўра, мурожаат қилганларнинг атиги 5 фоизи аъло даражадаги скорингга эга бўлган, 28 фоизи яхши, 55 фоизи эса ўртача кўрсаткич билан чекланган.

Кредит тарихини текширганларнинг атиги 5 фоизи аъло даражадаги скорингга эга
Фото: AI / Pinkod.uz

Кредит Ахбороти Таҳлилий Маркази (КАТМ) маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида кредит ҳисоботларидан фойдаланганлар сони 957 402 нафарни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига (400 950) нисбатан қарийб 2,4 баробарга юқори.

Ҳисоботдан асосан жисмоний шахслар фойдаланган, улар орасида энг фаол тоифа 26–35 ёшдагилар – 41% (388 456 киши)ни ташкил этди. Кейинги ўринларда 36–45 ёшдагилар – 23% (222 247 киши), 16–25 ёшдагилар – 22% (205 009 киши), 46–55 ёшдагилар – 9% (88 093 киши) ҳамда 56 ёш ва ундан катталар – 5% (44 940 киши) қайд этилди. Бу рақамлар кредит бозорида асосан ёшлар фаол эканини кўрсатади.

Жисмоний шахсларнинг аксарияти кредит тарихини олишга бир марта мурожаат қилган бўлиб, уларнинг улуши 63 фоизни ташкил этади. Икки марта мурожаат қилганлар 23 фоиз, уч марта фойдаланганлар 6 фоиз, тўрт марта фойдаланганлар 2 фоиз, беш ва ундан кўп марта фойдаланганлар эса яна 6 фоизни ташкил қилган. Мурожаат қилганларнинг 69 фоизи эркаклар, 31 фоизи аёллардан иборат.

Скоринг баллари бўйича таҳлил шуни кўрсатдики, фуқароларнинг атиги 5 фоизи аъло кредит тарихига эга. Қолган 28 фоиз “яхши” кўрсаткичга эга бўлса, 55 фоиз “ўртача” даражада баҳоланган. Қарийб 1 фоиз фуқаронинг кредит тарихи эса “ёмон” сифатида қайд этилган. 

Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаат Тошкент шаҳрида қайд этилган — 19,4 фоиз, ундан кейинги ўринларда Тошкент вилояти (11,9 фоиз) ва Самарқанд вилояти (8,3 фоиз) жойлашган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+