12 128.460 so‘m

decrease

-36.780

14 304.310 so‘m

decrease

-26.340

159.040 so‘m

decrease

-0.380

12 128.460 so‘m

decrease

-36.780

4 соат аввал
Иқтисодиёт
60

Кўчмас мулк ёки банк омонати: 2026 йилда қайси бири кўпроқ даромад келтиради?

Тошкент шаҳрида уй-жойга киритилган инвестициялар даромадлилиги бир йил ичида 6,2 фоиздан 14,6 фоизгача ошди. Таҳлилларга кўра, айниқса 1 ва 2 хонали хонадонлар энг юқори даромад келтираётган сегментга айланган.

Кўчмас мулк ёки банк омонати: 2026 йилда қайси бири кўпроқ даромад келтиради?
Фото: AI/Pinkod.uz

Пойтахт кўчмас мулк бозорида инвестицион жозибадорлик сезиларли даражада ошиб бормоқда. 

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан ўтказилган таҳлилга кўра, уй-жойга киритилган инвестициялар даромадлилиги ўтган йилнинг мос даврига (март ойи) нисбатан икки баробардан кўпроққа ошган.

2026 йил март ойида Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестицияларнинг умумий даромадлилиги ўртача 14,6% ни ташкил этди. Таққослаш учун, 2025 йил март ойида бу кўрсаткич 6,2% бўлган.

Ушбу ўсиш асосан уй-жойларнинг бозор қиймати ўртача 6,6% га қимматлашгани ҳисобига юз берди. Шу билан бирга, ижарадан олинадиган ўртача даромад 8,7% дан 8,0% гача бироз пасайиш тенденциясини кўрсатди.

Туманлар ва хоналар кесимида тафовут: Қаерга сармоя киритган маъқул?

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, барча турдаги уй-жойлар бир хил даромад келтирмайди. Инвестиция учун энг жозибадор ва ликвид вариантлар сифатида 1 ва 2 хонали хонадонлар етакчилик қилмоқда.

1 хонали уйлар (ўртача даромадлилик — 29,8%) 

Энг юқори кўрсаткич Миробод туманида қайд этилди — 50,0%. Таққослаш учун, ўтган йили ушбу кўрсаткич бор-йўғи 1,0% эди. Бектемир туманида эса даромадлилик 19,3% ни ташкил этди.

2 хонали уйлар (ўртача даромадлилик — 17,4%) 

Юнусобод туманидаги 2 хонали хонадонлар 24,8% даромад келтирган бўлса, Яккасарой туманида бу кўрсаткич 13,0% ни ташкил этди.

3 ва 4 хонали уйлар 

Катта майдонли хонадонлар инвестицион жозибадорлигини қисман йўқотган. 3 хонали уйларнинг ўртача даромадлилиги 8,7%, 4 хонали уйлар сегментида эса атиги 2,4% ни ташкил этди. Хусусан, Бектемир туманида 4 хонали уйга сармоя киритиш –14,1% зарар келтирган.

Капиталлашув ва ижара: қайси ҳудудлар пешқадам?

Бир йил давомида уй-жойни харид қилиб қайта сотишдан олинган ўртача фойда 6,6% ни ташкил этди. Актив қийматининг энг юқори ўсиши қимматбаҳо уйлар жойлашган Миробод (16,6%) ва Яккасарой (12,4%) туманларида қайд этилди.

Аксинча, Чилонзор (-1,9%) ва Бектемир (0,8%) туманларида нархлар ўсиши паст даражада қолмоқда.

Ижарадан олинадиган барқарор даромад эса ўртача 8,0% атрофида шаклланган. Ижара бозори учун энг жозибадор ҳудудлар сифатида Шайхонтоҳур (9,1%) ва Яшнобод (8,4%) туманлари ажралиб турибди.

Қаерга инвестиция қилиш маъқул?

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, инвестиция қарори кўп жиҳатдан маблағингизни қайси валютада сақлашингизга боғлиқ.

Агар маблағингиз сўмда бўлса ва юқори таваккал қилишни истамасангиз, миллий валютадаги муддатли банк депозитлари энг мақбул вариант бўлиб қолмоқда. Ҳозирги шароитда бундай депозитлар кўчмас мулк инвестицияларига (14,6%) нисбатан сезиларли даражада юқори ва барқарор даромад таклиф қилмоқда.

Агар маблағингизни хорижий валютада сақлашни мақсад қилган бўлсангиз, доллардаги банк омонатларида (ўртача 4,9%) маблағни сақлаб туришдан кўра, Тошкент шаҳрида — айниқса марказий туманларда жойлашган 1–2 хонали уй-жой сотиб олиш анча фойдалироқ бўлиши мумкин. Бу ҳолда инвестор доллардаги депозитга нисбатан қарийб уч баробар кўпроқ даромад олиши мумкин.

Шу билан бирга, валюта омили ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак. Ўтган йили ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан 6,8 фоизга мустаҳкамланган. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+