12 559.260 so‘m

decrease

-59.370

14 413.010 so‘m

decrease

-103.460

160.170 so‘m

decrease

-0.660

12 559.260 so‘m

decrease

-59.370

4 кун аввал
Солиқ

KFC ва EVOS яна етакчи: дастлабки 4 ойликда энг кўп солиқ тўлаган умумий овқатланиш корхоналари

2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида умумий овқатланиш корхоналари томонидан бюджетга 528 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўланди. Бу маблағнинг қарийб бешдан бир қисми атиги 20 та йирик компания ҳиссасига тўғри келади. Улар орасида энг кўп солиқ тўлаганлар — KFC, EVOS ва Oqtepa Lavash брендларидир.

KFC ва EVOS яна етакчи: дастлабки 4 ойликда энг кўп солиқ тўлаган умумий овқатланиш корхоналари
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йилнинг январ–апрель ойларида Ўзбекистон бўйлаб фаолият юритаётган умумий овқатланиш корхоналари томонидан давлат бюджетига 528 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборотида қайд этилган.

Тўланган жами солиқларнинг 101,1 миллиард сўми ёки 19,1 фоизи 20 та йирик компанияга тўғри келади. Ушбу корхоналар томонидан амалга оширилган умумий товар айланмаси 1,2 триллион сўмни ташкил қилган. Шунингдек, уларнинг фойдаланган солиқ имтиёзлари ҳажми 11,8 миллиард сўмни ташкил этди.

Ҳисобот даврида энг кўп солиқ тўлаган компания — KFC бренди остида фаолият юритувчи International Foodchain бўлиб, у 31,2 миллиард сўм солиқ тўлаган. Иккинчи ўринни EVOS бренди билан танилган Mak Food Servis эгаллаб, 20,3 миллиард сўм тўлаган. Кучли учликни эса 12,2 миллиард сўм солиқ тўлаган Oqtepa Food Service (Oqtepa Lavash) якунлаган.

Бундан ташқари, 20 та йирик овқатланиш корхоналари рўйхатига Ketring (11,5 млрд сўм), Feedup Eco (2,6 млрд сўм), Savdo (2,3 млрд сўм), PJ Eastern Group (2,2 млрд сўм), Chef Katering (2,1 млрд сўм), Vanilla Food (1,8 млрд сўм) ва French Pastry каби бошқа компаниялар ҳам кирган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+