KFC, EVOS ва Oqtepa Lavash: умумий овқатланиш соҳасида ким энг кўп солиқ тўламоқда
11 ойда умумий овқатланиш соҳаси бюджетга 1,56 трлн сўм солиқ тўлади. Энг йирик солиқ тўловчилар қаторидан KFC, EVOS, Oqtepa Lavash, Ketring ва Good Food Catering жой олган бўлиб, ТОП-20 компания соҳа солиқларининг қарийб 20 фоизини фоизини тўлаган.

2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган корхоналар томонидан жами 1,56 триллион сўм солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида мазкур соҳада 20 347 та юридик шахс фаолият юритган. Уларнинг умумий товар айланмаси 17,2 триллион сўм, берилган солиқ имтиёзлари эса 140,3 миллиард сўмни ташкил этган.
Энг кўп солиқ тўлаган ТОП-20 корхона
Умумий овқатланиш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган ТОП-20 корхона томонидан жами 306,2 миллиард сўм солиқ тўланган. Бу кўрсаткич соҳа бўйича умумий солиқ тушумларининг 19,7 фоизига тенг.

Энг йирик солиқ тўловчилар қуйидагилар бўлди:
- “International Foodchain” МЧЖ (KFC) — 83,2 млрд сўм
- “Mak Food Servis” МЧЖ (EVOS) — 62,4 млрд сўм
- “Oqtepa-Food Service” МЧЖ (Оқтепа Лаваш)— 35,4 млрд сўм
- “Ketring” МЧЖ — 34,9 млрд сўм
- “Good Food Catering” МЧЖ — 8,7 млрд сўм
Шунингдек, “Feedup Eco”, “Савдо”, “PG Eastern Group”, “MaxWay Food”, “Bellissimo Pizza International” каби компаниялар ҳам энг йирик солиқ тўловчилар қаторидан жой олди.
ТОП-20 корхоналарда солиқ тузилмаси
ТОП-20 солиқ тўловчилар томонидан тўланган солиқлар таркибида:
- қўшилган қиймат солиғи — 130,4 млрд сўм (42,6%)
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи — 82,7 млрд сўм (26,8%)
- фойда солиғи — 51,3 млрд сўм (16,7%)
- ижтимоий солиқ — 37,0 млрд сўм (12,1%)
- бошқа солиқлар — 5,4 млрд сўм (1,8%) ни ташкил этган.
Маълумотларга кўра, ТОП-20 корхоналарнинг умумий товар айланмаси 4,28 триллион сўм, уларга берилган солиқ имтиёзлари эса 43,7 миллиард сўмга тенг бўлган.









