KDB Bank Uzbekistan’га янги бошқарув раиси тайинланди
KDB Bank Uzbekistan акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида Жу Донг Бин банк Бошқарув раиси этиб тайинланди. Аввалги раҳбар Ли Ёнг Лок ўз хоҳишига кўра лавозимидан кетган эди.

KDB Bank Узбекистанъга янги бошқарув раиси тайинланди. Бу ҳақда банкнинг корпоратив маълумотларида маълум қилинган.
27 февраль куни KDB Bank Uzbekistan акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибидаги асосий масала банк бошқаруви раисини тайинлаш билан боғлиқ бўлди.
Кузатув кенгаши Жу Донг Бин номзодини банк бошқаруви раиси лавозимига тавсия қилди. Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан у бир овоздан “KDB Bank Ўзбекистон” АЖ Бошқарув раиси этиб тасдиқланди.
Аввалроқ банкни бошқариб келган Ли Ёнг Лок ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди. Ўша пайтда “Корея Тараққиёт Банки” (KDB) томонидан Жу Донг Бин номзоди илгари сурилган эди.
Янги раҳбар расман иш бошлагунга қадар банк бошқаруви вақтинча Ким Ханг Сун зиммасига юклатилган.
Шунингдек, 27 февраль куни Корея Тараққиёт Банкининг Глобал бизнес департаменти бош менежери Ким Эун Ёунг ҳам банк Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди.









