12 198.280 so‘m

decrease

-30.300

14 241.490 so‘m

decrease

-41.490

156.570 so‘m

increase

0.610

12 198.280 so‘m

decrease

-30.300

2 соат аввал
Банк
33

KDB Bank, “Универсалбанк”, “Туронбанк” ва Open Bank I чоракда қанча фойда олди?

Ҳисоботларга кўра, январь–март ойларида KDB Bank Uzbekistan 180,7 млрд сўм, “Универсалбанк” 77,8 млрд сўм, “Туронбанк” 7,5 млрд сўм ва Open Bank 1,2 млрд сўм соф фойда қайд этган.

KDB Bank, “Универсалбанк”, “Туронбанк” ва Open Bank I чоракда қанча фойда олди?
Фото: AI/Pinkod.uz

Аввалроқ Ўзсаноатқурилишбанк 2026 йилнинг биринчи чорагида қайд этган соф фойдаси ҳақида хабар берган эдик

Мамлакатнинг яна бир қатор тижорат банклари ҳам январь–март ойларига оид молиявий ҳисоботларини эълон қилди.

KDB Bank Uzbekistan

Bank 2026 йил I чорагида 180,7 млрд сўм соф фойда қайд этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,3 фоизга кўп.

Ҳисобот даврида банкнинг фоизли даромадлари 257 млрд сўмни, фоизсиз даромадлари эса 72,4 млрд сўмни ташкил этди. Bank томонидан тўланиши лозим бўлган даромад солиғи 16,3 млрд сўм этиб белгиланган.

Универсалбанк

Универсалбанк 2026 йил январь–март ойларида 77,8 млрд сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,6 фоизга юқори.

Банкнинг фоизли даромадлари 222,8 млрд сўм, фоизсиз даромадлари эса 229,8 млрд сўмни ташкил этди. Bank тўлаши керак бўлган даромад солиғи 14,1 млрд сўмни ташкил этган.

Туронбанк

Туронбанк йилнинг дастлабки уч ойида 7,5 млрд сўм соф фойда қайд этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли ўзгармаган.

Ҳисоботга кўра, банкнинг фоизли даромадлари 497,2 млрд сўм, фоизсиз даромадлари эса 111,4 млрд сўмни ташкил этган. Шу билан бирга, жами фоизли харажатлар 451,4 млрд сўмга етган.

Open Bank

Open Bank 2026 йилнинг биринчи чорагида 1,2 млрд сўм соф фойда қайд этди.

Bank соф фоизли даромадлар бўйича 5,6 млрд сўм зарар қайд этган бўлса-да, фоизсиз даромадлар 85,4 млрд сўмга етган. Ҳисобот даврида банкнинг жами операцион харажатлари 40 млрд сўмни ташкил қилган. Шундан 14,7 млрд сўми ходимлар иш ҳақи ва бошқа тегишли харажатларга сарфланган.

Bank томонидан тўланиши лозим бўлган даромад солиғи 0,8 млрд сўмни ташкил этган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+