11 952.730 so‘m

increase

15.130

14 021.750 so‘m

increase

60.730

159.480 so‘m

increase

0.010

11 952.730 so‘m

increase

15.130

05 февраль, 14:37
Иқтисодиёт
444

Кам таъминланган оилаларга 184 млрд сўмга яқин ҚҚС қайтарилди

Ўзбекистонда 2025 йил давомида кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 184 миллиард сўмга яқин ҚҚС маблағлари қайтарилди. Давлат солиқ хизмати маълумотларига кўра, йил давомида 375 мингдан ортиқ фуқаро харид чеклари орқали ижтимоий кешбек олиш имкониятидан фойдаланган.

Кам таъминланган оилаларга 184 млрд сўмга яқин ҚҚС қайтарилди
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йил январь–декабрь ойларида кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида харид чеклари орқали тўланган ижтимоий кешбек (ҚҚС) ҳажми 184 млрд сўмга яқинни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати маълумотларида келтирилган (2026 йил 4 февраль ҳолатига).

Йил давомида мазкур механизм орқали 375,6 минг нафар истеъмолчига маблағлар қайтарилган. Шу давр мобайнида 7,69 млн дона чек асосида ижтимоий кешбек ҳисобланган.

Маълумотларга кўра, 2025 йил декабрь ойининг ўзида:

  • 217,3 минг нафар фойдаланувчига
  • 1,1 млн дона чек бўйича
  • 40,8 млрд сўм ижтимоий кешбек тўлаб берилган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар

Ижтимоий кешбек суммаси энг кўп тўланган ҳудудлар қуйидагилар бўлди:

  • Самарқанд вилояти — 42 млрд сўм
  • Тошкент шаҳри — 31,6 млрд сўм
  • Андижон вилояти — 25,5 млрд сўм

Шунингдек, Тошкент вилояти (18,3 млрд сўм), Фарғона (14,6 млрд сўм) ва Наманган (10,7 млрд сўм) вилоятларида ҳам юқори фаоллик кузатилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+