11 765.210 so‘m

decrease

-0.550

13 586.460 so‘m

decrease

-52.410

139.350 so‘m

decrease

-0.360

11 765.210 so‘m

decrease

-0.550

Якин 33 дақиқа ичида
Банк
49

Жанубий Кореянинг Hana Bank’и Ўзбекистонга кириб келмоқда

Жанубий Кореянинг Hana Bank’и 2026 йил охиригача Ўзбекистонда ваколатхона очишни режалаштирмоқда. Банк Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги фаолиятини кенгайтириш учун асосий таянч бозор сифатида танлаган.

Жанубий Кореянинг Hana Bank’и Ўзбекистонга кириб келмоқда

Hana Bank 11 сентябрь куни Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан инвестиция ва молия соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзолади.

Келишув доирасида томонлар Ўзбекистондаги янги молиявий лойиҳаларни аниқлаш, Hana Bank’нинг маҳаллий бозорга киришини қўллаб-қувватлаш ҳамда икки давлат компаниялари ўртасидаги савдо ва инвестицияларни молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Банкнинг биринчи босқичдаги режаси Ўзбекистонда тўлиқ тижорат банки очиш эмас, ваколатхона ташкил этиш ҳисобланади. У 2026 йил охиригача ишга туширилиши кўзда тутилган.

Ваколатхона орқали Hana Bank Марказий Осиё молия бозори ва минтақадаги бизнес имкониятларини ўрганиб, кейинги кенгайиш стратегиясини шакллантирмоқчи. Банк Ўзбекистонни айнан Марказий Осиёга чиқиш учун асосий марказ сифатида кўраётганини билдирган.

Hana Bank’нинг Ўзбекистон бозорига қизиқиши бундан олдин ҳам маълум бўлган. Июль ойида банк бошқарувчи директори Taesun Yoon бошчилигидаги делегация Марказий банк билан музокара ўтказган.

Учрашувда Ўзбекистон банк тизими, хорижий инвесторлар учун шароитлар ҳамда янги тижорат банкини рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳам муҳокама қилинган. Бироқ ўша пайтда янги банк ташкил этилиши бўйича якуний қарор эълон қилинмаган эди.

Ҳозирча Hana Bank Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий банклар ваколатхоналари рўйхатида кўрсатилмаган. Марказий банкнинг сўнгги очиқ рўйхатида Жанубий Кореядан Korea Eximbank ва Shinhan Bank ваколатхоналари қайд этилган.

Шу тариқа, Hana Bank ваколатхонаси очилса, Жанубий Корея банкларининг Ўзбекистон молия бозоридаги иштироки яна кенгаяди. Кейинги асосий масала банк ваколатхона билан чекланадими ёки кейинчалик Ўзбекистонда алоҳида тижорат банкини ташкил этиш босқичига ўтадими.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+