11 774.920 so‘m

increase

9.710

13 588.260 so‘m

increase

1.800

139.170 so‘m

decrease

-0.180

11 774.920 so‘m

increase

9.710

Якин 20 дақиқа ичида
Банк
39

Жамшид Хайруллаев Tenge Bank бошқарув раиси биринчи ўринбосари этиб сайланди

Tenge Bank кузатув кенгаши Жамшид Хайруллаевни бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимига сайлади. Тайинлов унинг номзоди Марказий банк билан келишилгандан кейин кучга киради. Хайруллаев бунга қадар Халқ банкининг Стратегия департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жамшид Хайруллаев Tenge Bank бошқарув раиси биринчи ўринбосари этиб сайланди

Tenge Bank кузатув кенгаши 15 сентябрь куни Жамшид Рахматбоевич Хайруллаевни банк бошқаруви аъзоси ва бошқарув раиси биринчи ўринбосари этиб сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарорни кузатув кенгашининг барча тўрт аъзоси қўллаб-қувватлаган.

Хайруллаев билан уч йил муддатга меҳнат шартномаси тузилиши белгиланган. Бироқ ҳар йили шартномани давом эттириш ёки бекор қилиш масаласи алоҳида кўриб чиқилади.

Унинг янги лавозимга киришиши Марказий банк номзодни маъқуллаганидан кейин амалга ошади.

Жамшид Хайруллаев бунга қадар Халқ банкининг Стратегия департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Tenge Bank Қозоғистоннинг Halyk Bank’ига тегишли. Банкнинг ягона акциядори Halyk Bank Kazakhstan ҳисобланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+