12 093.350 so‘m

increase

4.370

13 867.440 so‘m

increase

65.450

155.220 so‘m

increase

0.750

12 093.350 so‘m

increase

4.370

2 соат аввал
Банк
72

Ипотека кредитлари бўйича даромад солиғи имтиёзи автоматик қўлланилиши мумкин

2027 йил 1 январдан ипотека кредитини қоплашга йўналтирилган даромадларга солиқ имтиёзини фуқаронинг ариза ва декларация топширишисиз, идоралараро ахборот тизимлари маълумотлари асосида автоматик қўллаш таклиф этилмоқда. Имтиёз миқдори банклар ва давлат органларидан олинган маълумотлар асосида ҳисобланиб, натижа шахсий кабинет ёки “Солиқ” иловаси орқали етказилади.

Ипотека кредитлари бўйича даромад солиғи имтиёзи автоматик қўлланилиши мумкин

Ўзбекистонда ипотека кредитини тўлашга йўналтирилган даромадлар бўйича солиқ имтиёзини фуқароларнинг аризасисиз, давлат ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида автоматик равишда қўллаш режалаштирилмоқда. Солиқ қўмитаси ишлаб чиққан тегишли Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра, янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга кириши кўзда тутилган. Бунда фуқародан солиқ декларацияси топшириш, алоҳида ариза бериш ёки ипотека тўловларини тасдиқловчи ҳужжатларни йиғиш талаб этилмайди. Имтиёз олиш ҳуқуқи идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик аниқланади.

Тижорат банклари Солиқ қўмитасига қарз олувчи ва бирга қарз олувчининг ЖШШИРи, кредит шартномаси рақами ва санаси, шунингдек, ҳисобот даврида тўланган асосий қарз ҳамда фоизлар миқдорини реал вақт режимида тақдим этади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эса ипотека субсидияси ажратилгани ҳақидаги маълумотларни юборади.

Солиқ қўмитаси ушбу маълумотларни фуқаронинг иш жойи, иш ҳақи кўринишидаги даромадлари ва ушлаб қолинган даромад солиғи суммалари билан автоматик солиштиради. Шундан сўнг Солиқ кодексида белгиланган меъёрлар доирасида имтиёз миқдори ҳисобланиб, декларация электрон шаклда тайёрланади.

Тайёрланган маълумотлар фуқаронинг my.gov.uz портали, электрон солиқ хизматлари порталидаги шахсий кабинети ёки «Солиқ» мобил иловасида акс этади. Имтиёз қўлланилгани ҳақида беш кун ичида СМС, электрон почта ёки мобил илова орқали хабарнома юборилади.

Фуқаро автоматик шакллантирилган ҳисоб-китобга рози бўлмаса, беш кун ичида унга тузатиш киритиши мумкин. Белгиланган муддатда тузатиш киритилмаса, фуқаро декларациядаги маълумотларга рози бўлган ҳисобланади.

Шунингдек, ипотека ҳисобидан сотиб олинган, қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жой мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилганидан кейин 36 ой ичида бошқа шахсга ўтказилса, солиқ имтиёзи бекор қилинади. Бундай ҳолатда аввал қўлланган имтиёзлар қайта ҳисобланиб, фуқаро зиммасига даромад солиғи мажбурияти юкланади.

Лойиҳада ёш оилалар учун алоҳида қоида ҳам назарда тутилган. Унга кўра, ёш оиладаги эр-хотиннинг ипотека кредитини қоплашга йўналтирилган даромадларига имтиёз ипотека субсидияси мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар қўлланади.

Солиқ қўмитаси проактив хизматни 2026 йил 1 ноябргача электрон солиқ хизматлари портали, «Солиқ» иловаси ва my.gov.uz порталида жорий этиши режалаштирилган. Банклар ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эса зарур маълумотларни реал вақт режимида тақдим этиш тизимини 1 сентябргача йўлга қўйиши керак.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+