12 957.140 so‘m

increase

29.970

14 702.470 so‘m

decrease

-15.110

156.560 so‘m

increase

0.830

12 957.140 so‘m

increase

29.970

2 кун аввал
Банк

Ipoteka bank биринчи чоракда энг кўп зарар кўрган банк бўлди

Банк фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 946,1 фоизга пасайган.

Ipoteka bank биринчи чоракда энг кўп зарар кўрган банк бўлди
Фото: AI/Pinkod.uz

Ipoteka bank 2025 йилнинг биринчи чорагини 37,8 миллиард сўм соф зарар билан якунлади. 

Банк томонидан эълон қилинган молиявий ҳисоботларга кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 946,1 фоизга пасайган. Маълумот учун, 2024 йилнинг биринчи чорагида банк 3,6 миллиард сўм соф фойда қайд этган эди.

Банкнинг жами активлари ҳозирда 50,5 триллион сўмни ташкил этмоқда, бу эса ҳисобот даври бошидан бери қарийб 1,6 триллион сўмга камайганини англатади. Шу билан бирга, банк устав капитали 3,8 триллион сўм миқдорида қолмоқда ва ушбу кўрсаткичда ўзгариш кузатилмади.

Фоизли даромадлар 2,7 триллион сўмни ташкил қилган бўлса-да, кредит ва лизинг операцияларидан келиб чиқиши мумкин бўлган эҳтимолий йўқотмалар ҳисобга олингач, ушбу бўлимда 0,8 триллион сўм зарар қайд этилган.

Банкнинг фоизсиз даромадлари эса 1,4 триллион сўмга тенг бўлди. Соф фоизсиз даромадлар эса 380,4 миллиард сўмни ташкил қилди.

Барча операцион харажатлар чегириб ташлангач, якуний молиявий натижага кўра Ipoteka bank 37,8 миллиард сўм соф зарар билан чоракни якунлади.

Аввалроқ, Pinkod Ipoteka bank кредит портфели январ-март ойларида 0,7 триллион сўмга камайиб, 34,3 триллион сўмни ташкил қилгани ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, муаммоли кредитлар (NPL) улуши умумий кредит портфелининг 10,2 фоизигача ошиб, 3,5 триллион сўмга етган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+