12 581.970 so‘m

increase

84.220

14 698.260 so‘m

increase

39.650

157.750 so‘m

increase

0.960

12 581.970 so‘m

increase

84.220

5 кун аввал
Технология

iPhone нархлари сўнгги йиллар ичида илк маротаба ошиши кутилмоқда

АҚШ–Хитой ўртасидаги божхона тарифлари, компонентлар нархининг кўтарилиши ва инфляция туфайли “Air”, “Pro” ҳамда “Pro Max” моделлари учун 50 долларгача қўшимча нарх қўшилиши прогноз қилинмоқда. Оддий iPhone 17 эса $799 нархда қолиши мумкин.

iPhone нархлари сўнгги йиллар ичида илк маротаба ошиши кутилмоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

Apple 2025 йил сентябрь ойида тақдим этилиши кутилаётган iPhone 17 серияси билан бирга нарх сиёсатида ҳам ўзгаришлар қилиши мумкин. Бу ҳақида Pinkod аввалроқ ёзган эди.

Сўнгги йилларда барқарор сақланиб келган нархлар бу сафар ошиши эҳтимоли катта. Хусусан, янги “Air”, “Pro” ва “Pro Max” моделлари учун 50 долларгача кўтарилиш прогноз қилинмоқда, оддий iPhone 17 эса $799 бошланғич нархида қолиши мумкин.

Нарх ошишининг асосий сабаблари

Мутахассислар нархларнинг ошишига бир нечта омиллар сабаб бўлишини таъкидлашмоқда:

Божхона божлари — АҚШнинг Хитойда ишлаб чиқарилган iPhoneʼлар учун жорий этган тарифлари ишлаб чиқариш харажатларини сезиларли оширди.

Хомашё ва компонентлар нархининг кўтарилиши — глобал бозорлардаги инфляция ва етказиб бериш занжиридаги қийинчиликлар бунга таъсир қилмоқда.

Геосиёсий омиллар — савдо-сотиқдаги тарангликлар ишлаб чиқариш ва логистика харажатларини янада оширмоқда.

Технология манбаларига кўра, АҚШ бозорида iPhone 17ъларнинг тахминий нархлари қуйидагича бўлиши мумкин:

iPhone 17 Air — $949

iPhone 17 Pro — $1,049

iPhone 17 Pro Max — $1,249

Нарх ошишидан келиб чиқадиган салбий фикрларни юмшатиш учун Apple Pro моделларнинг бошланғич хотирасини 256 GBʼгача ошириши мумкин. Бу фойдаланувчиларга қўшимч қиймат бериши кутилмоқда.

Янги iPhone 17 серияси 2025 йил сентябрь бошида, тахминан 9–10-сентябрь кунлари тақдим этилиши кутилмоқда. Шундан сўнг, олдиндан буюртмалар очилади ва қўшимча тафсилотлар эълон қилинади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+