11 937.890 so‘m

decrease

-10.690

13 769.160 so‘m

decrease

-24.280

141.760 so‘m

decrease

-2.530

11 937.890 so‘m

decrease

-10.690

Якин 34 дақиқа ичида
Технология
36

Instagram 10 йил ичида илк бор ёзувли логотипини ўзгартирди

Instagram ўн йил ичида илк бор ўз номи акс этган ёзувли логотипини янгилади. Бироқ илованинг рангли камера белгиси ўзгаришсиз қолди, янги дизайн фақат вордмарк ва бренднинг визуал тизимига тегишли.

Instagram 10 йил ичида илк бор ёзувли логотипини ўзгартирди

Instagram ўз номи акс этган ёзувли логотип — вордмаркни сўнгги ўн йилда илк бор янгилади. Илованинг рангли камера иконкасига тегилмади, ўзгариш асосан Instagram тепасида кўринадиган ёзув ва бренднинг умумий визуал тизимини қамраб олди.

Instagram раҳбари Адам Моссери янги дизайнни “янада тоза ва замонавий” деб таърифлади. Унинг айтишича, аввалги ёзув ўн йил давомида ўзгармагани учун уни янгилаш вақти келган.

Янги вордмарк қўлёзма ва босма шрифт элементларини бирлаштиради. Дизайнерлар юзлаб вариантларни, жумладан, бош ҳарфлар, камера шаклига асосланган ечимлар ва тўлиқ қўлда ёзилган услубларни синаб кўрган. Якунда Instagram’га хос каллиграфик кўриниш сақлаб қолинган.

Instagram маҳсулот дизайни директори Жасмин Пробстга кўра, курсив ёзув индивидуал услуб ва шахсий овозни ифодалайди. Шу сабабли янги логотип аввалгисига қараганда содда ва қалинроқ ишланган бўлса-да, қўлёзмага ўхшаш шакл сақланган.

Ўзгариш фақат логотип билан чекланмайди. Meta Instagram Sans шрифтини янгилаб, қўлёзма кўринишидаги Instagram Pen ва моноширинали Instagram Mono шрифтларини ҳам яратди. Платформанинг машҳур рангли градиенти сақлаб қолинади, бироқ ундан энди нисбатан камроқ ва мослашувчан шаклда фойдаланилади. Instagram’нинг янгиланган бренд тизими глобал миқёсда босқичма-босқич жорий қилинади.

Айни пайтда янги ёзув фойдаланувчилар орасида турлича кутиб олинди. Айримлар ундаги ҳарфлар бирикмаси “Instagram” эмас, “Instagzam” деб ўқилаётгандек кўринишини таъкидлади. The Verge ҳам янги вордмарк аввалгисига қараганда ўқилиши қийинроқ эканига эътибор қаратган.

Instagram’нинг ҳозирги рангли камера иконкасига асосланган дизайни 2016 йилда тақдим этилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+