12 021.610 so‘m

decrease

-38.170

14 092.930 so‘m

decrease

-36.310

150.440 so‘m

increase

0.370

12 021.610 so‘m

decrease

-38.170

2 соат аввал
Work&life
32

Илон Маск бойлиги $700 млрддан ошган тарихдаги биринчи одамга айланди

Делавер Олий судининг Tesla’даги 2018 йилги иш ҳақи пакетини қайта тиклаш қароридан сўнг Илон Маскнинг бойлиги $749 млрдга етди.

Илон Маск бойлиги $700 млрддан ошган тарихдаги биринчи одамга айланди
Фото: AI/Pinkod.uz

Илон Маскнинг бойлиги $749 млрдга етди. Шу билан у тарихда бойлиги $700 млрддан ошган биринчи инсонга айланди.

Бойликнинг кескин ошишига асосий сабаб Делавер штати Олий суди Маскнинг 2018 йилда Tesla‘да тасдиқланган иш ҳақи пакетини қайта тиклагани бўлди. Ушбу пакет ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, Маскка $139 млрдга тенг Tesla акцияларини беради.

Аввалроқ, 2024 йилда суд мазкур пакетни бекор қилган эди. Бироқ энди суд Маск барча белгиланган самарадорлик кўрсаткичларини тўлиқ бажарганини ва пакетни бекор қилиш адолатсиз қарор бўлганини таъкидлади. Таъкидлаш жоизки, бу компенсация режаси Tesla акциядорлари томонидан 2018 йилда расман маъқулланган.

Бундан олдин, душанба куни Илон Маск $600 млрддан ошиқ бойликка эга бўлган тарихдаги илк шахсга айланганди. Бу ўсишга унинг ракета ишлаб чиқарувчи SpaceX компанияси қийматининг кескин ошгани сабаб бўлди. Яқинда SpaceX тендер таклифи ўтказиб, компания қийматини $800 млрд деб баҳолади. Бу кўрсаткич август ойидаги баҳодан икки баравар юқори. Ҳозирда SpaceX’нинг тахминан 42 фоизи Илон Маскга тегишли.

SpaceX 2026 йилда IPO ўтказишни режалаштирмоқда. Агар компания оммавий бозорга $1,5 трлн атрофида чиқса, Маск автоматик равишда триллионерга айланиши мумкин. Ҳатто IPO бўлмаган тақдирда ҳам, Маскнинг СпаcеХъдаги улуши ҳозир унинг энг қиммат активи бўлиб, тахминан $336 млрдга баҳоланмоқда.

Айни пайтда Маск дунёдаги иккинчи энг бой инсон Google асосчиси Ларри Пейждан қарийб $500 млрдга бойроқ. Бунга Tesla’нинг юқори бозор баҳоси ҳамда инвесторларнинг автоном автомобиллар технологиясига бўлган ишончи асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+