12 076.180 so‘m

increase

20.370

13 995.090 so‘m

decrease

-13.760

169.470 so‘m

increase

0.410

12 076.180 so‘m

increase

20.370

2 соат аввал
Банк
38

HUMO тўлов тизимига янги бошқарув раиси ўринбосари тайинланди

Александр Сотников HUMO тўлов тизими бошқарув раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Беларусдаги “Банк процессинг маркази” ОАЖ бош директори сифатида ишлаб келган, шунингдек, “BELKART” тўлов тизими, Беларус Миллий банки ва “Белагропромбанк”да раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

HUMO тўлов тизимига янги бошқарув раиси ўринбосари тайинланди

Александр Евгеньевич Сотников HUMO тўлов тизими бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Тегишли қарор 18 май куни компания Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган.

Александр Сотников тўлов тизимлари, банк карталари ва процессинг хизматлари соҳасида катта тажрибага эга мутахассис ҳисобланади.

У 2013–2015 йилларда Беларуснинг “BELKART” тўлов тизими директори лавозимида фаолият юритган. 2015–2017 йилларда Беларусь Миллий банкида тўлов тизимлари ва рақамли технологиялар бўйича бош бошқарма раҳбари бўлган.

Шунингдек, Сотников 2017 йилда “Белагропромбанк”да ижрочи директор сифатида ишлаган. 2017–2021 йилларда эса ушбу банк бошқарув раиси ўринбосари лавозимини эгаллаган.

2021 йил май ойидан буён у Беларусдаги “Банк процессинг маркази” ОАЖ бош директори сифатида ишлаб келган. Мазкур марказ банк карталари бўйича процессинг хизматлари ҳамда “BELKART” миллий тўлов тизими инфратузилмасини ривожлантириш билан шуғулланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+