11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

13 927.900 so‘m

decrease

-56.490

152.560 so‘m

decrease

-0.310

11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

14 октябрь, 2025
Банк
1099

Ҳамкорбанк’нинг 9 ойлик фойдаси қарийб 1,3 трлн сўмга етди

Январь–сентабр ойларида банкнинг соф фойдаси 1 трлн 268 млрд сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 226,7 млрд сўмга ёки 21,8 фоизга кўпроқдир.

Ҳамкорбанк’нинг 9 ойлик фойдаси қарийб 1,3 трлн сўмга етди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ҳамкорбанк 2025 йилнинг 9 ойлик молиявий ҳисоботини тақдим этди. Унга кўра, банк фойдасида сезиларли ўсиш қайд этилган.

Январь–сентабр ойларида банкнинг соф фойдаси 1 трлн 268 млрд сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 226,7 млрд сўмга ёки 21,8 фоизга кўпроқдир.

Йил бошидан бери банкнинг активлари ҳам ўсишда давом этмоқда. Хусусан, банкнинг жами активлари ҳажми 22,7 фоизга ўсиб, қарийб 32,5 трлн сўмга етди. Банкнинг ўз капитали эса 31,1 фоизга кўпайиб, деярли 6,3 трлн сўмни ташкил қилди. 

9 ой ичида банк 3,9 трлн сўмлик фоизли даромадлар олди (+20,8%). Фоизсиз даромадлар эса 3,2 трлн сўмни ташкил қилди. Бу турдаги даромадлар аввалги йилга нисбатан 49 фоизга камайди.

Банк ушбу даврда ходимлар маоши ва бошқа харажатларига 889,3 млрд сўм, шунингдек, 281,7 млрд сўмлик даромад солиғи тўлади.


Маълумот учун, Ҳамкорбанк биринчи ярим йилик якунлари бўйича 806,8 млрд сўмлик соф фойда билан Ўзбекистондаги учинчи энг кўп фойда олган банк бўлган. Фақатгина Ўзмиллийбанк ва SQB ярим йилликни юқорироқ натижа билан якунлаган

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+