12 093.350 so‘m

increase

4.370

13 867.440 so‘m

increase

65.450

155.220 so‘m

increase

0.750

12 093.350 so‘m

increase

4.370

16 май, 11:39
Банк
300

“Ҳамкорбанк” Тошкент марказидаги Қурилиш вазирлиги биносини қарийб 200 млрд сўмга сотиб олди

“Ҳамкорбанк” Тошкент марказида жойлашган Қурилиш вазирлигининг биносини 196,6 млрд сўмга харид қилди. Бино нафақат марказий ҳудудда, балки йирик банк офислари ва Tashkent City мажмуасига яқин жойлашгани билан ҳам аҳамиятли ҳисобланади.

“Ҳамкорбанк” Тошкент марказидаги Қурилиш вазирлиги биносини қарийб 200 млрд сўмга сотиб олди

Қурилиш вазирлигининг пойтахт марказидаги биноси иккинчи маротаба сотилди. Бу сафарги аукционда 196,6 млрд сўмлик таклиф билан “Ҳамкорбанк” ғолиб бўлди.

Бино Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари кесишмасида, Ўрда массиви ҳудудида жойлашган. Унинг яқинида “Туронбанк” офиси, Ёш томошабинлар театри ҳамда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси биноси бор. 

Шунингдек, яқин ҳудудда “Агробанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Алоқабанк”, “Асакабанк” ва БРБ офислари жойлашган. Tashkent City мажмуаси ҳам ушбу ҳудудга яқин бўлиб, у ерда ҳам бир қатор банкларнинг хизмат кўрсатиш нуқталари мавжуд.

Объектнинг умумий майдони 11 725 квадрат метрни ташкил этади. Унга туташ ер майдони эса 0,48 гектарга тенг. Бинода электр энергияси, газ, сув таъминоти ва канализация каби барча асосий коммуникациялар мавжуд.

Лотнинг янги бошланғич нархи 187,238 млрд сўм этиб белгиланган. Савдо якунида “Ҳамкорбанк” 196,6 млрд сўмлик нарх таклифи билан бинони харид қилди.

Лот илк бор 2025 йил ноябрь ойида давлат органлари биноларини хусусийлаштириш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ савдога қўйилган эди. Декабрь ойида ўтказилган аукционда “Ўзшаҳар Қурилиш Инвест” қурилиш компанияси 182,47 млрд сўмлик таклиф билан ғолиб бўлган

Ўшанда бино 130,3 млрд сўмлик бошланғич нарх билан сотувга чиқарилган. Лотни бўлиб-бўлиб тўлашимкониятит ҳам мавжуд бўлган.


Аввалроқ полшалик банкир Рафал Юшчак “Ҳамкорбанк” бошқарув раиси этиб тайинлангани хабар қилинган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+