12 078.470 so‘m

increase

10.870

14 234.480 so‘m

decrease

-5.290

155.230 so‘m

increase

1.520

12 078.470 so‘m

increase

10.870

9 соат аввал
Технология
42

Google фойдаланувчиларга @gmail.com электрон почта манзилини ўзгартириш имконини жорий қилди

Янгиланиш орқали фойдаланувчиларнинг барча маълумотлари сақлаб қолинади. Хизмат эса босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Google фойдаланувчиларга @gmail.com электрон почта манзилини ўзгартириш имконини жорий қилди
Фото: AI/Pinkod.uz

Google узоқ кутилган янгиликни эълон қилди. Эндиликда Gmail фойдаланувчилари ўз электрон почта манзилларини ўзгартириш имконига эга бўлади

Янгиликка кўра, фойдаланувчилар @gmail.com билан тугайдиган амалдаги манзилларини янгисига алмаштириши мумкин, бунда аккаунтдаги барча маълумотлар сақланиб қолади.

Манзил ўзгартирилганидан сўнг ҳам эски электрон почта фаол бўлиб қолади ва унга юборилган хатлар автоматик тарзда янги манзилга етиб боради. Шунингдек,  хатлар, файллар, суратлар ва бошқа хизматлар ўз ҳолича сақланади.

Google’нинг маълум қилишича, ушбу функция босқичма-босқич жорий этилмоқда ва ҳозирча барча фойдаланувчилар учун мавжуд эмас. Шу сабабли айрим аккаунтларда бу имконият вақтинча кўринмаслиги мумкин.

Янги функция, айниқса, ўсмирлик даврида яратилган ноқулай ёки норасмий электрон почта манзилларидан воз кечмоқчи бўлган фойдаланувчилар томонидан ижобий кутиб олинди. 

Таъкидлаш жоизки, Google фақат @gmail.com билан якунланувчи манзилларни ўзгартиришга рухсат беради. Янги танланадиган манзил ҳам айнан шу домен билан бўлиши шарт. Бундан ташқари, манзил ўзгартирилгач, 12 ой давомида яна янги электрон почта қўшиш имконияти берилмайди.

Мазкур имкониятдан фойдаланиш учун фойдаланувчилар Google ҳисобига кириб, “Манаге your Google Account” бўлимига ўтиши, сўнг “Персонал Info” саҳифасида электрон почта манзилини танлаб, агар мавжуд бўлса, “Чанге your Google Account em

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+