12 132.480 so‘m

decrease

-5.380

14 360.000 so‘m

decrease

-19.720

159.090 so‘m

increase

0.960

12 132.480 so‘m

decrease

-5.380

9 соат аввал
Технология
54

Gemini’да сунъий интеллект орқали мусиқа яратиш функсияси пайдо бўлди

Lyria 3 модели асосида ишловчи янги функция фойдаланувчиларга матн, фото ёки видео орқали бир неча сонияда 30 сониялик трек яратиш имконини беради. 

Pinkod ушбу имкониятни ўзбек тилида синовдан ўтказди. 

Натижада сунъий интеллект мазкур тилда ҳам қўшиқни деярли хатосиз ва сезиларли акцентсиз ярата олиши аниқланди.

Gemini’да сунъий интеллект орқали мусиқа яратиш функсияси пайдо бўлди
Фото: AI/Pinkod.uz

Google Gemini иловасига сунъий интеллект асосидаги мусиқа яратиш функциясини қўшди. Ушбу имконият Google DeepMind’нинг энг сўнгги генератив мусиқа модели — Lyria 3 асосида ишлайди ва ҳозирча бета режимида жорий этилмоқда.

Фойдаланувчилаар ғояни тасвирлаб бериш ёки фото/видео юклаш орқали 30 сониялик треклар яратиши мумкин. 

Масалан, “шахсий маълумотлари даркнетда тарқаб кетган, “хавфсизлик қаерда?” деган саволига “керак бўлса сотиб олиб исботла” деган кинояли жавобни олган шахс ҳақида поп услубидаги, ижтимоий танқид руҳидаги қўшиқ” каби промпт қисқа вақт ичида тўлиқ композицияга айланади.

Трекларни қуйидаги ҳаволалар орқали эшитиш мумкин:

Гемини юкланган контентдан кенгроқ ижодий илҳом ҳам олиши, сўровга қараб матн ёки инструментал мусиқа яратиши мумкин.

Lyria 3 имкониятлари ва яратиш режимлари

Lyria 3 олдинги версияларга нисбатан учта асосий янгиликни тақдим этади:

  • Промпт асосида автоматик қўшиқ матни (лйриcс) яратиш
  • Жанр, кайфият, темпо ва вокал услуби устидан кенгроқ назорат
  • Янада реалистик ва мусиқий жиҳатдан мураккаб натижа

Мусиқани бир нечта усулда яратиш мумкин:

Text to track (Матндан трекка): Бунда фойдаланувчи жанр, кайфият, хотира ёки ички ҳазилни тасвирлаб бериши керак. Шундан сўнг Гемини ижод қилган ҳолда трекни яратади.

Фото ёки видео асосида трек: Тасвир ёки видеони юклаб, мавзуга мос мусиқа ва матн яратишни сўраш мумкин. Бу кўчада, уйда ва бошқа ерда туширилган суръатлар ҳам бўлиши мумкин

Ҳар бир трек Nano Banana томонидан яратилган махсус муқова расми билан тақдим этилади ҳамда уни юклаб олиш ёки тўғридан-тўғри ҳавола орқали улашиш мумкин.

Айни пайтда функциянинг бета босқичда эканини инобатга олиб, сиёсий, диний ёки бошқа нозик мавзуларда мусиқа яратишда айрим чекловлар қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, Gemini ўзбек тилида ҳам табиий талаффуз ва сезиларли акцентсиз мусиқа яратиши эътиборга лойиқ жиҳатлардан биридир.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+