12 073.290 so‘m

increase

21.580

14 158.350 so‘m

increase

149.440

155.160 so‘m

increase

0.470

12 073.290 so‘m

increase

21.580

Якин 2 соат ичида
Банк
29

Фонд биржасида SQB ва Ипотека банк акциялари билан савдолар вақтинча тўхтатилди

“Тошкент” Республика фонд биржасида банк акциялари нархи қисқа вақт ичида кескин ошгани сабабли “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳамда “Ипотека-банк”нинг оддий акциялари билан савдолар вақтинча тўхтатилди. Биржанинг маълум қилишича, акциялар қийматининг 10 иш куни ичида 130 фоиздан ортиқ ўсиши мазкур ҳолатни ҳар томонлама ўрганишни талаб этган. 

Фонд биржасида SQB ва Ипотека банк акциялари билан савдолар вақтинча тўхтатилди
Фото: AI/Pinkod.uz

“Тошкент” Республика фонд биржасида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (SQB) ҳамда “Ипотека-банк” АТИБнинг оддий акциялари билан савдолар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2026 йил 6–19 январь кунлари оралиғидаги 10 иш куни давомида “Тошкент” Республика фонд биржасининг Main Board савдо майдончасида “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг оддий акциялари нархи 146,28 фоизга ошган. Худди шу даврда “Ипотека-банк”нинг оддий акциялари қиймати 132,38 фоизга кўтарилган.

Мазкур ҳолатни ҳар томонлама ўрганиш ҳамда акциялар нархининг кескин ўсишига таъсир этган омилларни таҳлил қилиш мақсадида, Қимматли қоғозлар савдоси қоидаларининг 1687-бандига мувофиқ, 2026 йил 21 январдан бошлаб ушбу банкларнинг оддий акциялари билан савдолар вақтинча тўхтатилган.

Биржа расмий хабарида таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар “Тошкент” Республика фонд биржасининг расмий каналлари орқали эълон қилинади.


Йил бошидан буён Ўзбекистон фонд бозорида банк акцияларининг сезиларли ўсиши кузатилмоқда. Хусусан, 2026 йил январь ойи бошидан бери “Ипак йўли банки” акциялари котировкалари 65,4 фоизга, “Ипотека-банк” акциялари 146,0 фоизга, “Ўзсаноатқурилишбанк” акциялари эса 195,4 фоизга ошган.

Kap Depo инвестиция компанияси маълумотларига кўра, 16 январь ҳолатига “Ипотека-банк”нинг бозор капиталлашуви 828 млн долларни, “Ўзсаноатқурилишбанк”ники эса 549 млн долларни ташкил этган. Шунингдек, “Ҳамкорбанк” ва Ipak Yuli Bank’нинг бозор капиталлашуви ҳам сезиларли даражада ошиб, мос равишда 618 млн ва 675 млн долларга етган.


 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+